Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Грециянинг миграция сиёсати жудаям шафқатсиз... – БМТ вакили

596

Греция ҳукумати инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлашга асосланган миграция сиёсатига ўтиши керак. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни ушбу мамлакатга 10 кунлик ташрифини якунлаган БМТнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг аҳволи бўйича махсус маърузачиси Мери Лоулор айтди.

Унинг таъкидлашича, геосиёсий шароитлар ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланмаслик Грециянинг миграция соҳасида жиддий муаммоларга дуч келишига олиб келди. 

“Греция ҳукуматининг ҳозирги ёндашуви шундан иборатки, миграция миллий хавфсизлик масаласидир ва унинг олдини олиш керак. Масаланинг бу тарзда тузилиши қочқинлар, бошпана изловчилар, муҳожирлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида қўрқув муҳитини, жумладан, жиноий жавобгарликка тортилиш қўрқувини яратган”, деди Лоулор. 

Мери Лоулор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тўғрисидаги декларациясини амалга оширишга ёрдам бериш учун тайинланган. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг аҳволини баҳолаш учун Грецияга ташриф буюрганди. 

Махсус маърузачи Афинада ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказди, шунингдек, Лесвос, Хиос, Самос ва Салоники шаҳарларига сафар қилди ва у ерда маҳаллий ҳокимият органлари, полиция, прокуратура ва Соҳил хавфсизлик хизмати ходимлари билан суҳбатлашди. У қочқинлар ва бошпана изловчилар яшайдиган жойларга борди. Ҳар бир шаҳарда Лоулор ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашувлар ўтказди. 

“Қочқинлар, бошпана изловчилар ва муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилаётган фаоллар ҳозирда кучли босим остида. Мигрантларнинг ўзлари ҳам катта хавфларга дуч келишади. Муҳожирлар билан бирдамлик ҳаракатлари жиноий фаолият сифатида тақдим этилади. Туҳмат кампаниялари инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг салбий имиджини яратади”, - деди БМТ эксперти. 

Бундай сиёсат Греция фуқаролик жамиятига "бўғувчи таъсир кўрсатади", дея огоҳлантирди БМТ махсус маърузачиси. 

Лоулорнинг таъкидлашича, ушбу сиёсат туфайли юзага келган қўрқув ва ишончсизлик муҳити ҳуқуқ тизимига кириб борган камситиш, юқори мартабали ҳукумат амалдорларининг инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини очиқдан-очиқ қораловчи ва барбод қилувчи баёнотлари туфайли кучаймоқда. 

Мери Лоулор аёллар ҳуқуқлари фаоллари, шунингдек, миграция соҳасидаги коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилишини текшираётган журналистларнинг аҳволидан хавотир билдирди. Махсус маърузачи Греция ҳукуматини ушбу гуруҳлар ҳуқуқлари ҳимоячиси ролини ўз зиммасига олишга ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фаолиятини ҳар томонлама тарғиб қилишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

268 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

781 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

672 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

576 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

265 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

232 16:30 01.12.2022
« Орқага