Янгиликлар

Греклар Отатуркнинг уйини тортиб олмоқчи

6739

Гарчи турклар Мустафо Камол Отатуркни замонавий турк республикасининг асосчиси деб ҳисоблайдилар. Аммо юнонлар, арманлар ва оссурияликлар уни геноцидда — Усмонли империясидаги христиан озчиликларга қарши 3,5 миллион нафарга яқин одамнинг тизимли равишда йўқ қилинишида асосий айбдорларидан бири сифатида билишади, деб ёзади Greek City Times.

Грекларнинг иддао қилишича, Кичик Осиёда, Понтия ва Шарқий Фракияда минг йиллик юнон меросини йўқ қилган Лозанна шартномаси натижасида 1923-1924 йилларда 1,2 миллиондан ортиқ юнонлар Туркиядан мажбуран чиқариб юборилган.

Биринчи Жаҳон уруши ва ундан кейинги Юнон-турк уруши даврида ўзини кўрсатган Отатурк Грециядаги Салоники шаҳрида албан яҳудийси оиласида туғилган. 

Унинг Салоникидаги уйи ҳозиргача сақланиб қолган ва ҳозирда Туркия консуллик мажмуасининг таркибий қисмидир.

Бу, албатта, Эрдоғаннинг "Аё София"ни масжидга айлантиришга бўлган ҳаракатига реакция эканлиги аниқ.

Греция ҳукумати шу тариқа консуллик тасарруфидаги  Отатуркнинг уйини Туркия консуллигидан тортиб олиб, уни юнон геноциди хотирасига бағишлаган музей қилмоқчи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Грецияда тарихий масжидга ҳужум уюштирилди

1007 08:15 05.08.2020

Грециялик руҳоний Аё Софиянинг масжидга айланиши тўғри эканини тасдиқлади 

4600 13:00 01.08.2020

Грек руҳонийси «Аё София» масжид бўлганидан хурсанд...

3065 19:30 28.07.2020

“Аё София”да намоз ўқилди, Греция мотам тутди

3686 19:13 24.07.2020

Грецияда тарихий масжид тошбўрон қилинди

2111 14:00 14.07.2020
« Орқага