Таҳлил

Грузия мўъжизаси: полиция ислоҳоти (1-қисм)

2534

Илгари Грузияга “коррупция”, “ҳаддидан ошиб кетган милиция” сўзларининг синоними сифатида қаралган. Бу мамлакатда жиноий дунёнинг бир қисми полицияга сизиб кирган, полициянинг ўзи эса профессионал криминал гуруҳлар, коррупциялашиб кетган ҳокимият амалдорлари ва сиёсатчилар билан бирлашиб кетган эди.

У замонлар полиция ва криминал шахсларни ажратиб кўрсатиш қийин, порахўр амалдорлар устидан шикоят қилиш бефойда эди. Аҳоли ҳимояни полициядан эмас, криминал шахслардан излаган. Грузияда полицияга ишонч даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган – 2003 йилда 5 фоиз.

Ички ишлар вазирлигини ислоҳ қилиш натижасида полицияга ишонч 87 фоизга кўтарилди (2010 йил), бу Европадагидан ҳам юқори кўрсаткичдир. Полиция энди пора олмайди, унга мурожаатлар сони 15-20 баробар ошди.

Мудҳиш жиноятлар сони камайди, чунки жиноятларни рўйхатга олиш (регистрация) муқаррар қилиб қўйилди, эндиликда полициянинг ҳар қандай чиқиши жиноятни тафтиш қилишга чиқиш сифатида қараладиган бўлди. Грузияда одамларни бошқа олиб қочмайдиган (илгари бу орган ходимларининг севимли бизнеси бўлган), машиналарни ўғирлаб кетмайдиган, мобил телефонларни ўмармайдиган бўлишди.

Полиция шунчаки давлат институти эмас, балки одамларга уларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берадиган бир сервис-хизматга айланди. Қарашлар ўзгарди ва одамлар шуни англадики, эндиликда полиция жамият устидан ҳукмронлик қилувчи куч эмас, балки унинг таркибий қисмидир.

Бу ислоҳотни ким ва қандай амалга оширди?

Бир нарсани яхши тушиниш керак, Грузия мўъжизаси ўз-ўзидан содир бўлгани, “осмондан тушгани” йўқ. 2003 йилда бошланган фантастик грузинча ислоҳотларнинг илдизи 1990-йиллар бошига бориб тақалади. Совет республикаларининг ичида энг бойи бўлган Грузия оз фурсат ичида камбағал ва қолоқ давлатга айланди.

Грузия иқтисоди амалда тўхтаб қолди – ЯИМ тушиши суръати бўйича Грузия Тожикистон билан “рақобат қилган”, 1990-йиллар ўрталарига келиб эса маҳсулот ишлаб чиқариш 1960 йил даражасигача тушиб кетди. Инфратузилма хароб аҳволга келиб қолди. Вазият доимий фуқаролик ва миллатлараро урушлар билан тобора мураккаблашиб бордики, бунинг оқибатида мамлакат ўз ҳудудининг 20 фоизини йўқотди.

Грузияликлар вазиятдан чиқиш йўлини ахтара бошлади. Йўлки, Грузияни фақатгина энг радикал (юмшоқ ўқилсин) ва қатъиятли ислоҳотлар билан “даъволайдиган” йўл. Грузин халқи бу йўлни бошлаб берадиган бир халоскор келишини кутиб яшади ва бу Михаил Саакашвилли бўлди.

Миша (халқ уни севиб шундай атаган) ҳокимиятни ўзи олиб келган ёш маслакдошларига таяниб бошқарди. Бошида уларнинг сони 10 эди, кейин 50 нафар бўлди – замонавий, европача фикрлайдиган, 25-35 ёшлар атрофидаги (энг қариси – Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили 1968 йил туғилган).

Кўпчилиги асосан сиёсий ва иқтисодий таълимга эга бўлган, Ғарбда ўқиган ёшлар, европача андозадаги янги Грузияни қураман деган энг зўр менежерлар эди.

Грузин ислоҳотчиларининг бош мақсади – амалдорлик ролини кескин пасайтириш, эски амалдорлар аппаратини бутунлай алмаштириш, ёш кадрларга таяниш, иқтисодиётни давлат тасарруфидан чиқариш, уни максимал либераллаштириш, деярли чексиз хусусийлаштириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши қаттиқ кураш.

Ҳамма, у ким бўлишидан қатъи назар (ислоҳотчилар жамоасининг аъзоси бўлган вазирми, амалдор ва полициячими, футбол ва эстрада юлдузими, оддий фуқароми), қонун олдида тенг бўлиши, қонун эса сўзсиз ижро этилиши шарт бўлган!

(Бу мавзунинг дебочаси, кейинги тўлиқ шаклини узоқ куттирмасдан эълон қилишга ҳаракат қиламиз. Давомида полицияни ислоҳ қилишда конкрет нималар амалга оширилгани берилади).

Маргарита Филиппова

Мақола Ildizuz'да ўзбек тилига ўгирилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Грузия суди мусулмонларнинг ҳуқуқлари камситилганини тан олди

646 18:30 02.10.2019

Грузия мўъжизаси: полиция ислоҳоти (охири)

1862 20:05 03.09.2019

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

298 15:20 31.05.2019

Россия- Грузия урушини ким бошлаган?

2236 11:00 10.01.2019

Таълимни юксалтириш

564 20:30 12.11.2018
« Орқага