Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Грузия орзуси” партияси раҳбари русларга қарши провокациялардан хавотирда

343

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси Россия Федерацияси фуқароларига қарши провокациялардан қўрқишини маълум қилди ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳуқуқ-тартибот идораларини ҳушёр бўлишга чақирди, деб хабар бермоқда “Новости-Грузия” ресурси.

Бугун ҳокимиятдаги партия мухолифларни Грузияга келган русларга қарши "шармандали ксенофоб-шовинистик кампания" бошлаганликда айблади. Таъкидланишича, у “Россия фуқароларига нисбатан тажовузни қўзғатиш”, кейин эса “ескалация ва ҳодисаларга олиб келиши” учун мўлжалланган. 

“Улардан ҳамма нарсани кутиш керак. Биз қандай кучлар билан курашаётганимизни кўриб турибмиз... Ҳар қандай провокация кутилади. Бундан келиб чиқиб, биз, албатта, ҳуқуқ-тартибот идораларини ҳеч қандай ҳодисалар ва тажовузларга йўл қўймаслик учун имкон қадар ҳушёр бўлишга чақирамиз”, — деди бугун ҳокимиятдаги партия раиси Ираклий Кобахидзе. 

У Михаил Саакашвили асос солган “Бирлашган миллий ҳаракат” ва “унинг йўлдошлари”ни кампания ташкилотчилари деб атади. 

Уларнинг пировард мақсади, Кобахидзенинг фикрича, Грузияни Россияга қарши урушга тортиш. 

“Грузия орзуси”да “ксенофобия кампанияси” бошлангани парламентдаги “Лело” партияси Россия Федерацияси билан виза режимини жорий этишни талаб қилганидан кўп ўтмай эълон қилинди. Мухолифатнинг бир қисми Грузиянинг икки вилоятини босиб олган Россиядан ташриф буюрувчиларни самарали назорат қилиш учун бундай чоралар зарур, деб ҳисоблайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

86 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

60 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

102 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

68 10:46 18.08.2022

Эрондаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

80 10:40 18.08.2022

Европарламент Грециядаги сиёсатчиларнинг телефонлари тингланганидан норози

88 10:20 18.08.2022
« Орқага