Янгиликлар

Грузия суди мусулмонларнинг ҳуқуқлари камситилганини тан олди

589

Грузиянинг Батуми шаҳри суди шаҳар маъмурияти маҳаллий мусулмонларнинг ҳуқуқларини камситганини тан олди. Бу ҳақда «Новости-Грузия» портали хабар бермоқда.

Гап шундаки, шаҳар маъмурияти мусулмонларнинг масжид қуришига рухсат бермаган. Суд қарорида мусулмонлар масжид қурмоқчи бўлган ҳудудда еттита черкаов қурилгани, бироқ шаҳар маъмурияти уларнинг ҳеч бирига қаршилик кўрсатмагани таъкидланган. Судьянинг фикрига кўра, шаҳар ҳокимлиги насронийлар ва мусулмонларга бир хил муносабатда бўлган деб бўлмайди.

Ваколатига кирмагани сабабли суд мусулмонларга масжид қуришга рухсат беролмаган. Суд қарорида айтилишича, шаҳар маъмурияти мусулмонларнинг мурожаатини қайта кўриб чиқиши зарур.

Батумида иккинчи масжид қуриш масаласи 2013 йилда кўтарилган эди. Шаҳардаги ягона – 1886 йилда қурилган масжид мусулмонларни сиғдира олмай қолган. Мусулмонлар янги масжид учун ер участкасини сотиб олган, бироқ шаҳар маъмурияти қурилишга рухсат бермади. Шундан сўнг улар судга мурожаат этишга мажбур бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Грузия мўъжизаси: полиция ислоҳоти (охири)

1833 20:05 03.09.2019

Грузия мўъжизаси: полиция ислоҳоти (1-қисм)

2495 23:00 29.08.2019

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

258 15:20 31.05.2019

Россия- Грузия урушини ким бошлаган?

2201 11:00 10.01.2019

Таълимни юксалтириш

552 20:30 12.11.2018
« Орқага