Янгиликлар

Грузияда коронавирус туфайли спиртли ичимликлар тақиқланди

570

Грузияда карантин даврида аҳолининг ичкиликка берилиб кетишининг олдини олиш учун ҳар қандай турдаги спиртли ичимликлар савдоси тақиқланди, дея хабар бермоқда IslamNews. 

Тақиқ сешанбадан бошланди ва 21 апрел – фавқулодда ҳолат тугагунига қадар давом этади. Расмийлар мазкур тақиқ маст одамларнинг айби билан рўй берадиган ёнғинлар, йўл-транспорт ҳодисалари ва маиший жиноятларнинг олдини олишига умид қилмоқда.

Карантин даврида умумий овқатланиш масканлари ёпиқ бўлади. Фуқароларга гуруҳ бўлиб йиғилиш мумкин эмас, улар кўчага иложсиз вақтларда – дорихона, дўкон ёки поликлиникага чиқишлари мумкин. Бундан ташқари, 31 мартдан мамлакатда комендантлик соати бошланди. Катта шаҳарларга кираверишда фуқаролар ҳароратини ўлчайдиган назорат пунктлари ўрнатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Грузия барча меҳнат муҳожирларига ёрдам пули беради

212 10:51 30.06.2020

Грузиялик журналистни Рамзан Қодиров ўлдирмоқчи бўлганмиди?

1597 07:00 18.06.2020

Путинни ҳақоратлаган грузиялик журналистни ким ўлдирмоқчи бўлди?

1142 19:30 16.06.2020

Уйини ижарага бериб кун кечирадиган президент 

2781 21:00 19.05.2020

Саакашвилидан огоҳлантириш...

1380 00:00 23.04.2020
« Орқага