Ислом

Гўдаклигидаёқ саҳоба бўлган зот

1232

Абдуллоҳ ибн Умар ҳали гўдак пайтидаёқ саҳобий бўлган. У зот болалик давридан то Аллоҳнинг ибодатида ўсган ўспиринлиг-у, солиҳ мусулмон Абдуллоҳ бўлгунига қадар Аллоҳнинг Пайғамбари, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва отаси, улуғ саҳобий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу риояси ва тарбиясида ўсган.

У киши ҳақидаги маълумотларни тўплаётганимда, отасидан мерос олган хислатлари ва доим унга ўхшашга ҳаракат қилгани баробар, қувватли Умар розияллоҳу анҳу шахсияти катта ўғли Абдуллоҳга тарбиявий жиҳатдан улкан таъсир ўтказганини кўрдим. 

Саъид ибн Мусаййаб: “Умар (р.а.)га фарзандлари ичида энг ўхшаши Абдуллоҳ ибн Умардир”, дейди. Абу Салама ибн Абдурроҳман: “Ибн Умар  вафот этди, у фазилатда отаси Умар каби эди”, дейди. Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилиб айтадики, “Онасини саҳрода йўқотган бўталоқ ҳам ибн Умар отасининг изидан юргани каби юра олмайди”.

Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)нинг Расулуллоҳ (с.а.в.) суҳбатидан, ислом ғалабаси учун қилган ҳаракатидан, Макка ва Мадинада катта саҳобийлар билан кечирган ҳаётидан ва узоқ умрида тўплаган, ўзига хос  тажрибаси туфайли олган сифатлари билан отаси Умардан ажралиб туришини ҳам кўрдим. Лекин отаси Умар розияллоҳу анҳунинг шахсияти ўта буюк, хусусан халифалик давридаги адолати ва футуҳотлари билан мумтоздир, баъзи тарих китобларида унинг серқирра фазилатлари пардалаб ўтилган. Абу Исҳоқ Ассубайъий: “Биз Абу Лайло ҳузурида тўпланар эдик, унинг олдига Абу Салама ибн Абдурроҳман ҳам келиб: “Сизларнинг наздингизда ҳазрати Умар афзалми ёки ўғли Абдуллоҳми?” деб сўради. У: Умар розияллоҳу анҳу афзал. Чунки Ул зот ўзига тенг келадиган кишилар билан бир даврда яшарди, ибн Умар розияллоҳу анҳунинг замонасида эса унга тенглашадиган кимса йўқ эди”, деди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг болалик, йигитлик даври пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбати, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг садоқати ва азми қарори, Умар розияллоҳу анҳунинг адолати, Усмон розияллоҳу анҳунинг раҳмдиллиги, Али розияллоҳу анҳунинг илмидан баҳраманд бўлган. 

Ер юзида Ибн Умар розияллоҳу анҳу каби одамлар йўқолган, умматимиз ота-боболари каби исломий ўсишдан тўхтаган ҳозирги кунимизда биз мусулмонлар Ибн Умар розияллоҳу анҳудек йўлбошчиларга қандай ҳам муҳтожмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбиясини олган, уларга ўхшаш солиҳ кишиларни орамиздан топа олмаймиз.

“Абдуллоҳ ибн Умар” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Охират қайғуси ёхуд қулини озод қилган саҳоба

694 08:30 12.03.2020

Қулини қамчилаётган саҳоба

859 22:30 03.03.2020

Саҳобаларни қандай тасаввур қиламиз?

1625 12:20 03.03.2020

Саҳоба ўлими олдидан йиғлади

2914 06:30 03.03.2020

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)

850 23:00 28.02.2020

Саҳобалар шундай эдилар...

1164 08:30 25.02.2020
« Орқага