Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гулистон шаҳридаги коронавирус марказида портлаш  содир бўлди

1062

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлган.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда мигрантлар маркази ёниб кетди: қурбонлар бор

11 13:50 08.03.2021

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

141 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

350 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

365 10:00 08.03.2021

Мусулмон таксичи катта миқдордаги пулни эгасига қайтариб берди

642 09:00 08.03.2021

“АҚШ очиқдан-очиқ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашяпти”

725 08:00 08.03.2021
« Орқага