Янгиликлар

Гулнора Каримова ҳақида Бош прокуратуранинг навбатдаги расмий баёноти

10492

Марҳум Президентнинг қизи Гулнора Каримова ва унинг жиноятлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси яна расмий баёнот берди:

“Г.Каримованинг манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатлар хусусида келиб тушаётган кўплаб сўровлар юзасидан шуни маълум қиламизки, уларнинг барчаси Г.Каримованинг яқин қариндошлари томонидан ёлланган бўлиб, тегишли тартибда адлия органлари томонидан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.

Адвокатлар билан барча муносабатлар Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида амалга ошириб келинмоқда ҳамда улар томонидан ўз мижозлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чекланганликлари хусусида бирон-бир шикоят ва илтимоснома келиб тушмаган.

Ўзини Г.Каримованинг адвокати сифатида таништириб келаётган Грегуар Манжа хусусида шуни маълум қиламизки, амалдаги қонунчиликка кўра чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган.

Айни вақтда, чет эллик адвокат Г.Манжанинг Швейцария ҳукумати томонидан берилган мандати Г.Каримовага нисбатан Швейцарияда олиб борилаётган жиноят иши билан чегараланган бўлиб, унинг Ўзбекистонга келиши фақатгина Швейцария ҳукуматининг ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаси асосида амалга оширилган эди.

Ўз мижози билан учрашиш учун яратиб берилган имкониятларни суиистеъмол қилган Г.Манжа бузғунчилик характеридаги ҳаракатларни амалга ошириб, олдиндан ёлғонлиги маълум бўлган Ўзбекистон пенитенциар муассасалари ҳақидаги бўҳтон маълумотларни пиар мақсадида тарқатишда ифодаланган адвокатларнинг умумэътироф этилган этика қоидаларини бузилишига йўл қўйган.

Ваҳоланки, пенитенциар муассасалар халқаро ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар учун ҳам очиқ бўлиб, уларнинг мониторинг ҳисоботлари мунтазам равишда чоп этиб борилади.

Шунга кўра, ўзбек тарафи мутаносиб чора тариқасида Г.Манжанинг Ўзбекистон Республикасига киришига рухсат беришни рад этишга мажбур бўлди.

Г.Каримованинг Швейцариядаги жиноят иши бўйича бошқа жиноий шерикларининг чет эл адвокатлари Ўзбекистон Республикасидаги ўз мижозлари билан чекловсиз муносабатни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар», дейилади расмий баёнотда. https://t.me/uzbprokuratura

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми) 

59 21:00 29.01.2020

К.Алламжонов ва С.Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди

215 20:55 29.01.2020

Ҳаддимиздан ошдик: ашулачи фатво бера бошлади...

925 20:30 29.01.2020

Чингиз афандига мактублар (43-қисм)

71 20:00 29.01.2020

Гулнора Каримованинг Европадаги айрим мол-мулклар рўйхати

656 19:40 29.01.2020

Коронавирус БААга етиб келди

686 19:00 29.01.2020
« Орқага