Янгиликлар

Гулнора Каримованинг Европадаги айрим мол-мулклар рўйхати

1771

Буюк Британиянинг Йирик фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси Гулнора Каримова билан боғлиқ деб тахмин қилинаётган мол-мулклар рўйхатини эълон қилди.

Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

1 Суррей графлигида жойлашган Gorse Hill қасри ва унинг атрофидаги ерлар. Ушбу мулк Rawtenstall International Limited компаниясига тегишли. Британ ОАВлари ҳисоб-китобларига кўра, уйнинг қиймати 30 млн фунт стерлингни (39 миллион доллар) ташкил этади;

 2 Porchester Industries Limited компаниясига тегишли бўлган Лондон шаҳридаги 8 Market Mews кўчасидаги кўчмас мулк;

 3 Лондоннинг Chesham Place кўчасидаги Oregon Group Limited компаниясига тегишли квартира;

 4 Emirates NBD Bank банкида Рустам Мадумаров номидаги тахминан 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги пул ва унга ҳисобланган фоизлар;

 5 Coutts & Co банкида Quastel Midgen LLP компанияси ҳисобидаги 46,8 минг фунт стерлинг ва унга ҳисобланган фоизлар;

 6 Principia Estate ва Asset Management компанияларига тегишли бўлган 5400 фунт стерлинг;

 7 Principia Estate ва Asset Management / Farrar & Co компанияларига тегишли бўлган 7512 фунт стерлинг.

Қўшни маҳалла каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бош прокуратура яна Гулнора Каримова ҳақида расмий баёнот берди

1913 15:40 11.01.2020

Гулнора Каримованинг устидан суд мажлиси бошланди

1145 14:00 08.01.2020
« Орқага