Видео

Гуноҳи кабиралар. Қотиллик 

475

Имом Шамсиддин аз-Заҳабийнинг «Кабоир» асари асосида

«Гуноҳи кабиралар» кўрсатувининг 2-сони. Қотиллик. 

Абдулҳамид Жуманов билан...

Aллоҳ таоло айтади:
«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Aллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Aллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо сураси, 93).

«Aна ўша (қотиллик) сабабли Биз Бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) битдик: «Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди»  (Моида сураси, 32).

Яъни, кимки бир одамни қасос олиш ёки қилган жинояти учун жазолаш каби сабабларсиз, бекордан-бекорга ўлдирса, гўё барча одамларни ўлдиргандек бўлади. Чунки унинг учун одамнинг фарқи йўқ. Шунингдек, кимки бошқа инсонни ўлдиришни ҳаром деб билса ва бу жиноятдан қўлини тийса, ундан барча инсонлар саломат бўлишади.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага