Иймон

Гуноҳи кабиралардан сақланишни биласизми?

1757

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи вассалам:“Ҳалокатга элтувчи етти гуноҳдан сақланинглар дедилар. Улар:

1. Аллоҳга ширк келтириш;

2. Сеҳр қилиш ва қилдириш;

3. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш;

4. Етимнинг молини ейиш;

5. Судхўрлик;

6. Юртига душман бостириб келса, душмандан ортга чекиниш;

7. Бузуқ хаёл билан покдомон мўъмина аёлларга туҳмат қилиш”. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четлаган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга дохил этишини хабар қилади: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил жаннатга киритурмиз”. ("Нисо" сураси, 31-оят).

“Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларда эса кечириб юборадиган Зотдир”. ("Шўро" сураси, 37-оят).

Хўш ушбу гуноҳлардан сақланиш йўллари борми? Албатта.

1. Кўпроқ дуо қилинг. Зеро, чин кўнгилдан қилинган дуо кўпгина муаммоларга ечим бўла олади.

2. Гуноҳлардан сақланишга сабр-бардош ва яхши ният билан киришинг.

3. Гуноҳнинг оқибати ва унга берилажак жазо ҳақида, аксинча гуноҳлардан сақланганда бериладиган улкан савоблар ҳақида кўпроқ китоблар ўқинг.

4. Гуноҳга олиб борадиган ишлардан, сабаблардан узоқ бўлинг.

5. Ёмон одамларга шерик бўлишдан сақланинг. Қозонга яқин юрсанг қораси юқади деган ҳикматли сўзни унутманг.

6. Қабристонга бориб туринг. Бу ўлимни эсга солиб, гуноҳлардан сақланишингизда ёрдам беради.

Қолаверса солиҳ кишилар суҳбатини олиш, Аллоҳ таоло билан юзма-юз бўлишликни ёдга олиб туриш, шу мавзудаги ҳадис ва ривоятларни ўқиб туришлик ҳам гуноҳи кабиралардан сақланишда ёрдам беради. Барчамизга солиҳ ва солиҳа бўлишлик насиб этсин.

Манбалар асосида Саида тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

888 11:00 06.04.2020

Нега ширк энг катта гуноҳ?

1409 23:00 04.04.2020

Қадимда ҳам тунги клублар бўлганми?

2526 22:30 10.03.2020

Масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлаган номардлар

1579 19:35 21.02.2020

Болафуруш аёл ушланди

1191 12:00 15.02.2020

Гуноҳларга рағбат қаердан  пайдо бўлади?

539 15:00 13.02.2020
« Орқага