Гуноҳнинг оқибатлари

23:00 12.01.2018 2850

Бу умматнинг илм денгизи, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларини ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо гуноҳ соҳибларига хутба қилиб шундай дейдилар: 

“Эй гуноҳ соҳиби, сен гуноҳларинг оқибатидан хотиржам бўлмагин. Билгинки гуноҳни ортидан келадиган нарса гуноҳнинг ўзидан оғирдир. Гуноҳ қилаётганингда ўнг ва чап тарафингдаги фаришталардан хаё қилмаслигинг гуноҳнинг ўзидан кам эмас. Гуноҳ қилаётганда Аллоҳ сен билан қандай муомалада бўлишини билмаган ҳолингда кулишинг гуноҳнинг ўзидан оғирдир. Эришган гуноҳинг билан шодланишинг гуноҳнинг ўзидан оғирдир. Эриша олмаган гуноҳинг сабабли маҳзун бўлишинг гуноҳнинг ўзидан оғирдир. Гуноҳ содир этаётганингда Аллоҳ сени кўриб турганидан қалбинг ларзага келмай, пардангни шамол ўйнатса, ундан қўрқишинг гуноҳнинг ўзидан оғирдир”.

“Ислом нури” жоме  масжиди имом хатиби,
Тошкент Ислом институти ўқитувчиси  А.СОБИРОВ

Манба: ЎМИ расмий сайти

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!