Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

570

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва Хитой ўртасидаги тарангликни назарда тутган ҳолда янги совуқ урушни бошламасликни талаб қилди. 

“Биз жуда хавфли йўналиш бўйлаб ҳаракатланяпмиз. Бизнинг дунёга ҳар бири ўзининг савдо ва молиявий қоидаларига кўра ҳаракат қиладиган, интернет ва сунъий онг имкониятларидан фойдаланадиган икки йирик иқтисодиёт парокандаликка олиб борадиган келажак керак эмас”, – деди Гутерриш БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси очилишидаги нутқида. 

БМТ Бош котибининг нутқидан кейин АҚШ президенти Дональд Трампнинг аввалдан ёзиб олинган нутқи намойиш этилди. AFP хабарига кўра, у коронавирус пандемияси учун Хитойни айблаган. “Биз бу вабони дунёга тарқатган мамлакатларни – айнан Хитойни жавобгарликка тортишимиз зарур”, – деди Трамп. Шунингдек, АҚШ президенти Жаҳон Соғлиқни Сақлаш

Ташкилоти “инфекция одамдан одамга юқмайди” деб ёлғон баёнот берганини таъкидлади.  

Бундан ташқари, Дональд Трамп Хитойни иқлим ўзгаришлари учун ҳам айблади. 

Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь эса АҚШ раҳбарининг айбловлари асоссиз эканлигини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронга қарши қурол савдоси тақиқи тугади: Эроннинг эндиги қадамлари қандай бўлади?

669 17:10 18.10.2020

Озиқ-овқат нархи осмонга сапчиган давлатлар сафида Тожикистон ҳам бор

759 14:50 17.10.2020

Туркия туркийзабон давлатларга мурожаат билан чиқди...

5443 11:10 16.10.2020

Миллионлаб одам очликдан вафот этди

504 09:40 16.10.2020

Месут Ўзил Тоғли Қорабоғдаги можаро ҳақида фикр билдирди

1655 11:10 15.10.2020

“Тоғли Қорабоғни тан оладиганлар билан алоқани узамиз”

2719 15:10 14.10.2020
« Орқага