Гўзал хотиманинг аломатлари

13:30 09.05.2018 3490

1. Ўлаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир", деб айтганлар (Ибн Можа ва Термизий ривояти).

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди", дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги калимаси "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради", дедилар (Абу Довуд ривоятлари).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ. Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар. (Муттафақун алай).

5. Ибодат устида, яъни намоз, рўза ёки диний дарслар жараёнида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди", деганларида, саҳобалар: "Бандани поклаб қўйиши нима?" дейишди. Шунда у зот: "Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом бериб, ҳатто ўша ишни устида жоннини олади", дедилар (Табароний ривояти).

Манба: Arabic.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!