Хабарлар дайжести: Араб Лигаси Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши, исломофоб ўз жонига қасд қилди, Мадинада Ислом цивилизацияси музейи очилди – ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

12:30 12.01.2018 344

1. “Ҳилол” нашриётида чоп этилаётган Қуръони карим ҳақида Исмоил Муҳаммад Содиқ билан видеосуҳбат тайёрланди.  Кеча Azon.uz ходимлари “Ҳилол” нашриёти босмахонасида бўлиб, Мусҳафи шарифни чоп этиш жараёнини бевосита кузатган ҳолда нашриёт ҳамда Islom.uz портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ билан суҳбат уюштирдилар.

2. Япониялик режиссёр Ўзбекистон ҳақида бадиий фильм ишлайди. У фаолияти давомида 40 дан ортиқ фильм суратга олган бўлиб, улар орасида "Даво", "Инсонийлик имтиҳони", "Жозиба" ва "Лабиринт" фильмлари машҳур.

3. Бухоро тамаддуни тарихи Лондонда ўрганилади. Анжуман 3 февраль куни Лондон университетининг Тарихий обидалар институти маъмурий биносида ўтказилиб, унда Ислом оламидаги тарихий обидалар бўйича  янги тадқиқотлар олиб бориш муҳокама қилинади.

4. Араб Лигаси Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олинишини бекор қилмоқчи. Мазкур қўмита 9 декабрь куни, Трампнинг можароли қароридан сўнг тузилганди.

5. Қозоғистондаги масжидда қизлар учун бепул ётоқхона очилди. Қайд этиш жоиз, бу ерда қизлар нафақат турар жой билан таъминланади, балки уларнинг тарбияси билан ҳам шуғулланилади.

6. Мадинада Ислом цивилизацияси музейи очилди. Маълумотларга кўра, ташриф буюрувчилар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари тарихи билан танишишлари мумкин.

7. Мусулмон ўсмир қўшнисини ёнғиндан қутқарди. Ирек отасини ёрдамга чақириш асносида қўшни аёлни қутқариш учун югурган. Бу ҳақда Islam.ru сайти хабар бермоқда.

8. Деновдаги ош нима мақсадда тайёрланаётгани маълум қилинди. Ошни дамлаш ва тарқатиш учун туман марказий стадионига Тошкент шаҳридан 8,8 тонна сиғимга эга улкан қозон келтириб ўрнатилган.

9. Америкалик исломофоб ўз жонига қасд қилди. Собиқ ҳарбий шифокор, Ироқда хизмат қилган Жозеф Жаквито ўтган йилнинг мартида Форт-Коллинсдаги Ислом марказига ҳужум қилиб, ойналарини синдирган ва ичкарига Инжил ташлаб кетган эди.

10. Россиялик мусулмонлар Сурияга инсонпарварлик ёрдами жўнатади. Аввалроқ Россия Мусулмонлар диний йиғини Сурияга 60 тонна ун жўнатган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!