Хабарлар дайжести: Прописка билан боғлиқ чекловлар бартараф этилади, Хаттот аёллар, Мисрда Ўзбекистон ҳақида китоб нашр этилди – ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

10:00 11.01.2018 364

1. "Дунёнинг энг кучли паспортлари" рейтингида Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Сўнгги беш йилда рейтингнинг биринчи ўрнини ўзгаришсиз Германия эгаллаб келмоқда. 2018 йилда бу мамлакат паспорти билан дунёнинг 177 давлатига визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлади. Иккинчи ўрин Сингапурга насиб этди - 176 мамлакатга визасиз кириш имконияти.

2. Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири. Дунёнинг етакчи халқаро ташкилотлар томонидан мунтазам равишда чоп этилаётган ҳисоботларда Ўзбекистон Қуролли кучлари МДҲ давлатлари орасида энг зўр армия сифатида тан олиб келинади.

3. 2018 йилда прописка билан боғлиқ чекловлар бартараф этилади. 2018 йилда мавсумий​ ишларга жалб қилинганлар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиниши кутилмоқда.

4. Мисрда Ўзбекистон ҳақида китоб нашр этилди. Мисрлик машҳур ёзувчи, Ўрта Осиё ишлари бўйича Қоҳира университети тадқиқотчиси Саййид Аҳмад Абдуҳ Тарабекнинг “Ўзбекистон ва ислом цивилизацияси ўчоқлари” номли китоби нашрдан чиқди.

5. Буюк Британия Қуддусни икки давлатнинг пойтахти деб тан олади. Британиялик вазир келажакда бўладиган тинчлик келишуви натижасида Қуддус шаҳри Фаластин ва Исроил ўртасида бўлиниши кераклигини билдирди.

6. Нетаньяҳу: “Эроннинг Сурияда ҳарбий база қуришига рухсат бермаймиз”. Исроил бош вазири ушбу баёнотни Сурия армиясининг Исроил ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги хабарга муносабати сўралганидан кейин билдирди.

7. Муслима сиёсатчи ирқий камситиш ва миллатчиликка қарши курашмоқчи. “Менинг мақсадим депутат бўлиш ва мавқеъимда шуҳрат қозониш эмас. Мен бу ишни Каталония учун энг оғир дамларда мадад бўлиш учун қилмоқдаман. Менинг вазифам жамиятдаги камчиликни ташкил қиладиган ва кўпчилик томонидан камситиладиган жамоани ҳимоя қилишдир”, дейди муслима депутат.

8. Ҳинд мусулмонлари энди денгиз орқали ҳам ҳажга бора оладилар. Мухтор Аббоснинг “Бу қатнов тўхтатиб қўйилганидан 23 йил ўтиб, бу қарор билан қайта тикланди. Бундан мақсад ҳаж зиёратига боришни енгиллаштириш ва камбағалларга ҳаж ибодатини адо қилишга ёрдам беришдир”, – деди.

9. Хаттот аёллар. Маълумки, хаттотлик санъати билан аввалдан асосан эркаклар шуғулланиб келади. Туркиянинг Кўжаэли шаҳрида яшовчи 41 ёшли Шефика Улкер эса ўзи каби хаттот аёлларни етиштирмоқда.

10. “Нонингизни берухсат олдик, рози бўлинг”. Бу хатдан таъсирланган Усмон Чифтчи бир қоғозга “Асло муаммо эмас. Олаверинглар” деб ёзиб, жавоннинг эшигига илиб қўйди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!