Таҳлил

Ҳабиб Нурмагомедов: «Исломда одамларни уриш мумкин эмас, айниқса, юзига...»

4814

Машҳур спортчи Ҳабиб Нурмагомедов “Алиф ТВ” каналининг “Нуқтаи назар” кўрсатувига берган интервьюсида ўзи шуғулланадиган спорт тури ҳақидаги саволга жавоб қайтарар экан, инсонларни уриш мумкин эмаслигини айтади. Ушбу интервью бундан бир йил муқаддам ёзиб олинган, Ҳабиб эса ҳали ҳам жанг майдонларида...

– Мусулмонлар кўпинча сизни исломда тақиқланган унсурлари борлиги учун аралаш жангни ташлашга чақиришади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Бошдан бери шу ҳақда ўйлайман. Баъзи масалаларда қўшиламан, баъзиларида эса йўқ. Бу ўз фикрларимдан келиб чиқиб эмас, олимларнинг айтганларидан келиб чиққан ҳолда. Умуман олганда, одамларни уриш мумкин эмас. Одамларни уриш мумкин эмас, бунга юз фоиз қўшиламан. Айниқса, юзга. Мен бу тўғрида ўйлайман, ўйлаяпман, ўйлаб кўрганман. Мен кўр эмасман. Аллоҳ, аввало ўзимдан бошлаб, ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин.
Ҳабиб Нурмугамедов нимага келди?

Ҳабиб (Нурмуҳамедов) келган кечада...

– Агар ёшлигингизда ва болалигингизда Ислом ҳақида кўпроқ билимга эга бўлганингизда, аралаш жанг спорти билан шуғулланган бўлармидингиз?

– Йўқ, деб ўйлайман. Менда қандайдир билимлар бўлган. Биласизми, қандай? Баъзан сенда қандайдир билимлар бўлади, лекин уларни фаҳмлай олмайсан. Ниманидир биласан, бироқ қалбингга етиб бормайди. Аллоҳ Қуръонда “Эй имон келтирганлар, ...имон келтиринглар!” дейди. Буни қандай тушуниш керак? Имон келтирган шекилли, нега имон келтирганлар имон келтириши керак? Инсон қандай тушунишни ўйлаб кўриши мумкин. У аллақачон имон келтирган ва имонли кишига айланган. Лекин бу ўринда катта ҳикмат бор. Баъзан шундай бўладики, ўн, ўн беш, йигирма йиллаб нимадир биласан, лекин у қандайдир амални бажаришинг учун юрагингга қадар етиб бормаган. Шундай экан, менда қандайдир билимлар бўлгандир, лекин катта эҳтимол билан улар ёш ўтиши билан ўтиб кетади. Ҳозир ўттиз ёшдаман. Кўп нарсалар бўйича кўзим очилди.

Кейин бошқача ўйлашни бошлайсан. Ўттиз ёшингда ниманидир биламан деб ўйлайсан. Йигирма беш ёшингда ҳам, ўттиз ёшингда ҳам ўйлашинг мумкин. Булар бошқа-бошқа нарсалар. Ўзим ҳақимда ҳам ўйлайман, ўттиз ва ўттиз беш ёшда турли лаҳзалар бўлади. Бошқача фикрлашни бошлайсан. Йил ўтгани сайин яшайверасан. Умрбод ўқиб-ўрган дейишади-ку. Йил ўтгани сайин янада кўпроқ англаб етаверасан. Ниманидир англаб етасан. Кимдир сендан узоқлашади, кимдир яқинлашади. Айтиш мумкинки, кўп нарса атрофингдагиларга ҳам боғлиқ. Бироқ, алҳамдулиллаҳ, шу пайтгача биз билан нимаики юз берган бўлса, Аллоҳнинг иродаси билан бўлган. Шундай пайтлар бўлдики, плюслар ҳам, минуслар ҳам бўлди. Ҳеч нимадан афсусланмайман. Албатта, адашишларимдан ташқари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Негa ҳaшaмaтгa бунчалар ўчмиз? 

1213 03:20 20.05.2020

Қирғизистон парламенти ЕОИИдан норози 

1264 17:00 19.05.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

2797 08:30 19.05.2020

Захарова масаласи: бу ерда бошқа гап бор...

5824 07:00 19.05.2020

Гап ёшда эмас(ми?)

1088 04:00 19.05.2020

Фаластиндан нима қолади?..

1595 23:02 18.05.2020
« Орқага