Таҳлил

Ҳабиб (Нурмуҳамедов) келган кечада...

5398

Мусулмонлар жамиятида яшаймиз, ижтимоий тармоқда мўмин образида, ҳақиқий ҳаётда хоҳлаганимиздек юрадиган ҳолатга келиб қолдик.

Ижтимоий фаол қатламнинг жараёнларга нотўғри позиция орқали ёндашаётганлигини сезиш қийин эмас.

Шанба оқшомида Тошкентдаги Ҳумо аренасида MMA деб аталмиш спорт тури бўйича Ўзбекистонда илк турнир ташкил этилди. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов юртимизга ташриф буюрибди, дея бутун эл қувончда, у турнирнинг фахрли меҳмони экан.

Мусобақа очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди. У нутқ жараёнида бехосдан “муборакбод” сўзини тили қовушмай “муракабод” деб талаффуз этиб юборди. У атайин қилмади, лекин оломон маза қилиб кулди, тўғрироғи якшанба трендига чиқарилди. Саноқсиз мемлар, турли сарказмлар фейсбук янгиликлар тасмасидан аримади. 

Фейсбукнинг фаол фойдаланувчиларидан бири Дилшод Одилов ўз профилида шундай изоҳ қолдирди: “Азиз Абдуҳакимовнинг Тошкентдаги ММА чемпионати нутқида сўзда адашиб кетганига ("муборакбод" ни "муробод" деворибди) "мураббо" деган монтажни қўйиб айлантиришяпти. Ўртоқлар, бировга қилинадиган ҳазил, танқид, устидан кулишни ҳам белдан пастга тушмайдиган жойлари бор. Масалан, сўзда адашиб кетишни устидан кулиш мумкин эмас. Бу ҳолат Сизда бўлмайдими?! Ҳаяжон, чарчоқ таъсир қилади. Сўзда эмас, фикрда нотўғри бўлса, уни танқид қилиш мумкин. Масалан "Ҳабиб Нурмугамедов халқаро тоифадаги ракетка устаси" ёки "шаҳматчи" деворса, кулса бўларди. Фикр тўғри, харфда адашган. Шуниям тема қилмайлик. Ўта майда вазият, менимча...”

Тарихда бугун: Масжидул Ҳаромнинг босиб олиниши

«Тренд» кутиб яшаётган халқ

Бу жараён ҳовури бироз тушиши билан ҳамманинг ғазабига учраган Насафий тахаллуси билан қўшиқ айтадиган санъаткор Youtube каналига янги қўшиғини юклади. Танқид ва ҳақоратлар поезди дарҳол юрғизилди.

Бу ҳақида гапиришимдан асосий сабаб Насафийнинг ишларини оқлаш эмас, мусулмонларнинг қонли UFC жангларини мароқ ила кузатиб туриб, бу ёш йигитга маломат тошларини улоқтиришлари адолатдан эмаслигига шаъма қилмоқчиман. Насафийни оғиз тўлдириб ҳақорат қилганлар бу жангларнинг динимизда умуман мумкин эмаслиги ҳақида ҳеч бир сўз айтишмаяпти.

Айнан шу масала тўғрисида журналист Алишер Назар фейсбукдаги профилида қуйидагича пост қолдирган: “Мусулмонлик шиорлари оёқости бўлди. Бир зўравон рақибининг оғзи-бурнини қон қилиб, (баъзан ўлдириб) ғолиблигини САЖДА билан нишонлайди, рингда ўзича Аллоҳга "шукрона" қилиб дуо қилиб қўяди. Унинг мусулмонлигини  кўриб, ўзига ўхшаган мусулмонлар "ўўўў" деворади. Нима бу майнавозчилик?

Биз ўз бошимизга хўроз, ит, қўчқор уриштириш ўйинларини таъқиқлаш керак деб ёзиб юрибмиз. Бундан ҳам баттарлари бошимизга келишини билмаган эканмиз.

Бир пайтлар бу умматга бир-бирингизнинг юзингизга урманг, деб таълим берилган. Бу дин ҳатто ҳайвоннинг юзига уришни ҳам ҳаром амаллар сирасига киритган.

Мусулмонлик "пиар" қилинмайди. Диннинг ёққан жойини олиб, нафсига тўғри келмайдиган жойларидан "сакраб" ўтиб кетиш мусулмонлик эмас.” ("Муз саройи"нинг ёнидаги ўйлардан) дея фикрини тамомлаган.

Фикрларимни ушбу савол билан якунламоқчиман: “Биз «Нима оқ-у, нима қора» эканлигини қачон тушуниб етамиз?”

Аҳмад Бухорий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримда қанча мусулмон бор?

783 16:00 25.05.2020

Исломий ҳайитнинг хусусияти

252 10:50 25.05.2020

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1388 21:00 22.05.2020

Ким биринчи узр сўраса...

627 14:00 22.05.2020

Исломнинг катта олими оламдан ўтди ёхуд дўстларга ғамгин дил таъзияси

866 13:30 22.05.2020

Фитр садақасини бериш кимларга вожиб?

3328 04:00 20.05.2020
« Орқага