Таҳлил

Ҳабиб Нурмугамедов нимага келди?

5250

Ҳабибнинг келиши муносабати билан диндорлар орасида ихтилоф юз бергандек кўринди менга.

Кимдир унга ҳавас қилади, унинг ишини тўғри деб билади. Кимдир уни ёқтирмайди, қилган ишини динга зид амал, деб билади.

Бошимдан ўтганини айтиб қўя қоламан.

Муҳаммад шундай муштлашиш спортида мусобақага қатнашиб, чемпионлик камарини олиб келди. Кетиши олдидан 16 ёшгача юзга, бошга қаттиқ зарба берилмаслиги ва юзга зарба ўтказмайдиган ҳимоя воситаси тақиб олишини айтиб, мендан рухсат олди.

«Енгил ва оғир масала?!»

Илмий омонатдорлик

Баъзи зарарлар аслида фойдалидир

Чемпион бўлганидан кейин янада қизиқиши ортиб, интернетдан шу спортга рухсат берадиган фатволар излаб топди.

У топган фатволар менга заифроқ туюлиб, ўзимнинг қаршилигимни айтдим. Лекин ихтиёрни ўзига қўйдим. Ўша фатволар сени қониқтирган бўлса, ўзинг биласан, лекин улар мени қониқтирмади, дедим.

Муҳаммад менинг риоямни қилиб, спорт турини ўзгартирди.

Аммо у ҳали ҳамон Муҳаммад Али, Тайсон, Ҳабиб каби спортчиларга ҳавас билан қарайди. Мен эса унинг бу ишидан хафа эмасман.

Демоқчиманки, мен ножоиз деб билган ишни яна бир мусулмон жоиз, деб билса, ҳатто у ўз ўғлим бўлса ҳам, тўғри тушуниб кетавераман. Чунки фатво бераётган олимлар масалага мен англамаётган тарафдан ёндашаётган бўлишлари мумкин.

Ўша олтин қоидага амал қилсак, олам гулистон, менимча.

МЕНИКИ ТЎҒРИ, ХАТО БЎЛИШИ МУМКИН. СИЗНИКИ ХАТО, ТЎҒРИ БЎЛИШИ МУМКИН.

 

Муқимжон Маҳмуд

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага