Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартлари

206

(давоми, боши бу ерда)

Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартлари[1]

Қуйидаги тўртта шарт жамланмагунича ҳадислар ўртасида қарама-қаршилик юз бермайди:

Биринчи шарт: маҳал-ўриннинг бир бўлиши:

“Маҳал-ўриннинг бир бўлиши” деганда икки қарама-қарши (маъноли) ҳадиснинг бир ўрин-маҳал борасида ворид бўлиши назарда тутилади. Яъни, агар у иккиси бошқа-бошқа ўрин-маҳал борасида ворид бўлса, иккисини жамлаш имкони бўлади. Агар шундай бўлса, ўртада қарама-қаршилик юз бермайди.

Мисоли: никоҳ.

Татбиқ: Аллома Сарахсий айтади: “Никоҳ. У никоҳга олинган аёлнинг ҳалоллигини, ана шу аёлнинг онаси ва қизи эса ҳаромлигини тақозо этади. Икки ўринда у иккиси ўртасида ўзаро зидлик юзага келмайди. Ҳаттоки биргина сабаб билан уларнинг иккисини ҳам собит қилиш мумкин”[2].

Иккинчи шарт: вақтнинг бир бўлиши:

Бундан икки қарама-қарши ҳадиснинг бир вақтда ворид бўлиши назарда тутилади. Улардан бири бошқа вақт, иккинчиси ундан бошқа вақтда ворид бўлмайди. Чунки икки ҳадиснинг замони бошқа-бошқа бўлиши улардан бири насх қилинганига далолат этади.

Мисоли: Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар:

عن سلمة بن الأكوع رضي الله عنه قال: كنا جلوسا عند النبي صلى الله عليه وسلم إذ أي بجنازة فقالوا: صل عليها فقال: هل عليه دين؟ قالوا: لا. قال: هل ترك شيئا؟ قالوا: لا. فصلى عليها. ثم أتي بجنازة أخرى فقالوا: يا رسول الله! صل عليها فقال: هل عليه دين؟ قيل: نعم. . قال: هل ترك شيئا؟ قالوا: ثلاثة دنانير. فصلى عليها. ثم أتي بالثالثة . فقالوا: صل عليها فقال: هل ترك شيئا؟ قالوا: لا. قال: فهل عليه دين؟ قالوا: ثلاثة دنانير. قال: صلوا على صاحبكم. قال أبو قتادة: صل عليه يا رسول الله وعلي دينه. غصلى عليه

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Ногоҳ бир жаноза олиб келинди. Улар (одамлар): “Унга жаноза ўқинг”, дейишди. У зот: “Зиммасида қарзи борми?”, деб сўрадилар. Улар: “Йўқ”, дейишди. У зот: “Бирор нарса қолдирганми?” дедилар. Улар: “Йўқ”, дейишди. шунда унга жаноза ўқидилар. Кейин яна бир жаноза келтирилди. Улар: “Ё Расулуллоҳ! Унга жаноза ўқинг”, дейишди. У зот: “Зиммасида қарзи борми?” деб сўрадилар. Улар: “Ҳа”, дейишди. У зот: “Бирор нарса қолдирганми?” дедилар. Улар: “Уч динор”, дейишди. Унга жаноза ўқидилар. Сўнг учинчи жаноза келтирилди. “Унга жаноза ўқинг”, дейишди. У зот: “Бирор нарса қолдирганми?” деб сўрадилар. “Йўқ”, дейишди. У зот: “Зиммасида қарзи борми?” дедилар. “Уч динор”, дейишди. У зот: “Биродарингизга ўзларингиз жаноза ўқинглар”, дедилар. Шунда Абу Қатода розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ! Жаноза ўқинг, қарзи менинг зиммамга”, деди. Шунда у зот жаноза ўқидилар”[3].

Қарама-қаршилик: Бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинган ҳадисга қарама-қарши келган. Унда: “Биродарингизга ўзларингиз жаноза ўқинглар”, дедилар. Аллоҳ таоло У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга фатҳлар бергач, “Мен мўминларга ўзларидан кўра авлороқ (ҳақлироқ)ман. Мўминлардан қай бири вафот этиб, қарз қолдирган бўлса, унинг тўлови менинг зиммамгадир. Қай бири мол-мулк қолдирган бўлса, меросхўрларига”, дедилар”[4], дейилган.

Татбиқ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси нариги ҳадисдан замон жиҳатидан кейин бўлган. Бунинг далили Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг мазкур ҳадисдаги

...فلما فتح الله عليه الفتوح قال...

“Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга фатҳлар бергач” иборасидир.

Ҳофиз Ироқий айтади: “Бу ҳукм, яъни у зот алайҳис саломнинг  қарздор ҳолда ўлган кишига жаноза ўқишдан бош тортишлари шубҳасиз насх қилинган. Саҳиҳ ҳадисларда собит бўлганидек, у зот уларнинг қарзларини тўлаб, жаноза ўқишга ўтганлар”[5].

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Сарахсий. Усулус Сарахсий. 2-жилд, 13-бет. Бухорий. Кашфул асрор. 2-жилд, 77.

[2] Сарахсий. Усулус Сарахсий. 2-жилд, 13-бет. Бухорий. Кашфул асрор. 2-жилд, 13-бет. Бухорий. Кашфул асрор. 1-жилд, 38.

[3] Имом Бухорий (3-жилд, 94. 2295) ва имом Муслим (19-жилд, 1619) ривоят қилишган.

[4] Имом Бухорий (2298) ва имом Муслим (1619) ривоят қилишган.

[5] Ироқий. Торҳут тасриб. 6-жилд, 229-бет. Ҳамзоний ҳам “Ал-Эътибор” асарида бу ҳақда гапирган. 128-130-бет. Мунзирий. Ат-Тарғиб ват тарҳиб. 4-жилд, 62-63.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: Икки қарама-қарши далил ўзаро зид келганда ҳанафийларнинг тутган йўллари

319 21:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг маслаги

180 08:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Таъоруз билан таноқуз ўртасидаги фарқ

179 20:00 24.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартларининг учинчиси

206 21:30 23.02.2021

Ҳадис илми: Икки далил қарама-қарши келганда эргашиладиган йўллар 

536 22:00 21.02.2021
« Орқага