Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ҳадисни ақл тақозосига солиштириш

249

(давоми, боши бу ерда)

Олтинчи бўлим

Ҳадисни ақл тақозосига солиштириш

Уламолар Қуръон оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ақлга зид келмаслигига иттифоқ қилганлар. Агар ҳадисдаги маъно маҳол ва ақлга тўғри келмаслиги аниқ бўлса, ўша ҳадиснинг санадида иллат борлиги ёки таъвилга муҳтожлиги ёхуд уламоларнинг манҳажига кўра рад этилиши вожибдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳадисни айтмаган ёки зоҳирий маъносини ирода қилмаган бўладилар. 

Ибн Жавзий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ақлга хилоф келадиган ёки усул қоидаларига зид келаётган ҳар қандай ҳадисни кўрсанг, билгинки, у мавзуъ ҳадисдир. Уни эътиборга олишга уринма”.

Ҳанафий улуғларимиз: “Сиқа киши ҳадис ривоят қиладиган бўлса, ўша ҳадис бир неча ишлар туфайли рад этилиши мумкин”, дейишган. 

Масалан, хабар ақл тақозосига хилоф келиб, унинг ботиллиги билиниши. Чунки шариат ақл жоиз санаган нарсаларни келтиради, унга хилоф бўлганларни эса келтирмайди. 

Бу мезон текшириб, ўрганиб чиқишга муҳтож. Усул уламоларининг гапларини ўрганиб чиққанда, улар ақлга мухолиф бўлишни иккита бобдан бирида зикр қилганларни кўришимиз мумкин: биринчиси, “ёлғонлиги аниқ бўлган нарсалар” бобида, иккинчиси “оҳод хабар у сабабли рад этиладиган нарсалар” бобида. Усул уламоларининг мана шу ўлчов остида келтирган мунақошалари ва мисолларига чуқур назар соладиган бўлсак, улар шу масалаларни қуйидаги мавзулар ичида гапирганларини кўрамиз: “Ақл тақозо қилган нарсалар”, “Ақл ман қиладиган нарсалар”, “Ақл тақозо қилган нарсаларга хилоф келган нарсалар” ва “Ақл Аллоҳ таолонинг ҳужжати бўлгани учун, унинг ҳукмларига тескари келадиган нарсалар”. Лекин бу ўриндаги калом мутлақ ақлга чекланмайди. Балки ҳар қандай суратда ақлнинг тескари келиб чиқмайдиган ишларгагина хос. Бу ишларни бадаҳийёт (аксиома) дейилади. Масалан: бир иккидан кичик. Бир бўлак бир бутундан камроқ. 

Усул уламоларининг “Ёлғонлиги аниқ бўлган нарсалар” бобида айтган гапларини тааммул қилиб кўрган инсон, улар шу гапни “Фаразий ақл” мавзусида зикр қилганларини топади. Бу фаразий ақл набавий суннатнинг ичида воқеъ бўлиши лозим эмас. Бироқ “Тўқима ҳадислар”га бағишланган китобларда учрайдиган ҳадисларда бўлиши мумкин. Масалан, “Отнинг тери” ва шу каби беўхшов ҳадислар бўлиб, имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ уларни “Оз ва хос ҳадисларки, у борадаги сидқ ва ёлғонга муҳаддиснинг “Бундай ҳадислар борлиги жоизмас”, деб айтиши билан далилланилади, деган. 

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британиядаги масжид эмлаш марказига айланди (фото)

53 14:30 22.01.2021

Ҳафта мусобақалари якунланди – ғолиблар аниқ

75 14:05 22.01.2021

Бухоро вилоятига ҳоким сайланди

235 12:40 22.01.2021

Жума маърузасини онлайн кузатиш мумкин...

218 12:00 22.01.2021

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

473 11:00 22.01.2021

Бағдоддаги теракт учун ИШИД айбланди

157 10:30 22.01.2021
« Орқага