Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ҳадисни Қуръонга солиштириш қоидасининг асоси

332

 (давоми, боши бу ерда)

Ҳадисни Қуръонга солиштириш қоидасининг асоси

Шайхимиз аллома муҳаддис Баҳрул улум Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Бу фикр (яъни, ҳадисни Қуръонга зид келиб унга солиштириш фикри) саҳобалар ва фақиҳлар даврларида ҳам мавжуд эди. Ҳанафийлар ўз манҳажларида уларга тақлид қилдилар. Улар салафларни тутган йўлларидан йироқ бўлмадилар. Шундай экан улар бидъатчи эмас, балки эргашувчидирлар. Муҳаддисларнинг ўзлари ҳам шу фикрдан ғофил эмаслар. Балки ўзлари бу фикрни риоя қилиб ҳадисни текшириш қоидаларидан бири қилиб олганлар. Ҳадис очиқ Қуръонга зид келишини мавзуъ (тўқима)лик аломати сифатида баҳолаганлар. Синдий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Можанинг ҳошиясида ёзади: “Қуръонда келган маънода йўқ экан, дейишнинг ўзгинаси билан ҳадисни рад этиб юбориш мақсад қилинса, қораланган солиштириш бўлади. Аксинча бўлса, тушуниш, мувофиқлаштириш ва аниқлаш мақсадидаги солиштириш ҳисобланиб, у лозимдир”.

Бу қоидага ҳанафий улуғларимизнинг далиллари

Шуни унутмангки, ҳанафий улуғларимиз саҳобаларнинг амалларидан ҳам далил олганлар. Бу шу мезондаги уларнинг энг катта далилларидир. Саҳобалардан улар Аллоҳнинг Китобини оҳод хабар билан хослашга ижозат бермаганлари, шунингдек, бу борада жоиз эмаслик йўлини тутганлари ривоят қилинган. Қуйида улуғ саҳоба Умар розияллоҳу анҳунинг қилган ишларини келтириб ўтамиз:

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Фотима бинт Қайс розияллоҳу анҳога деди: “Биз Раббимизнинг Китобини, Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини бир аёлнинг гапи туфайли тарк этмаймиз. Билмаймизки, у ёдлаб қолганми ёки унутганми. Аёл учун уй-жой ва нафақа бордир. Аллоҳ таоло айтади: لَا تُخْرِجُوهُنَّ مِنْ بُيُوتِهِنَّ وَلَا يَخْرُجْنَ إِلَّا أَنْ يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُبَيِّنَة  – “(Идда тугагунча) уларни (яшаб турган) уйларидан (ҳайдаб) чиқармангиз ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар! Фақат улар очиқ фаҳш (бузуқлик ёки идда ўтмай чиқиб кетиш каби) ишни қилсаларгина (уйларидан чиқарилурлар)”

Татбиқ: Умар розияллоҳу анҳу бир қанча саҳобаларни ҳузурида Фотима бинт Қайсни инкор қилдилар. У зотга ҳеч бир саҳоба раддия билдирмади. Бу эса уларнинг ҳам шу масала бўйича тутган йўллари ҳазрати Умарнинг қарашлари сингари эканига далолат қилади.

Бу ҳанафийлар далиллари саҳиҳ эканига очиқ-ойдин далолатдир. 

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

183 21:00 18.01.2021

Ҳадис илми: оҳод хабар бўйича муҳаддис ва жумҳур уламоларининг мазҳаби

213 18:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар умумул балво бўлган нарсаларда хабарни қабул қилиш шартлари

191 19:00 15.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни умумул балво бўлган нарсага солиштириш

161 21:40 14.01.2021

Ҳадис илми: Мухолиф хабарларни муфассал баён этиш

139 20:20 13.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни ақл тақозосига солиштириш

249 21:49 11.01.2021
« Орқага