Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ҳадисни умумул балво бўлган нарсага солиштириш

161

(давоми, боши бу ерда)

Еттинчи бўлим

Ҳадисни умумул балво бўлган нарсага солиштириш

Умумул балвонинг таърифи. Умумул балво луғатда – имтиҳон қилган ва бирон нарса билан синаган вақтда بلاه يبلوه [бала́ҳу-яблу́ҳу] дейиладиган феълдан ясалган исмдир[1].

Истилоҳда у кўп такрорланиб, ундан кўп сўраладиган ва мутавотир тарзда нақл қилинишни тақозо этадиган ҳолатдан иборат барчани эҳтиёжи тушадиган масаладир[2].

Сарахсий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ботиний мунқатиълик турларининг учинчисига келсак, у умумул балво хос ва авомлар уни билиб амал қилишга эҳтиёжи тушган масала ҳақидаги ғариб хабардир. Чунки умумул балво бўлган масала кўп учрайди. Шунинг учун ундан кўп сўралади. Табийки, кўп сўралган нарсадан жавоб ҳам кўп берилади. Натижада у ҳақида кўп гапирилади, кенг нақллар қилинади. Агар умумул балво мана шу сифатда нақл қилинмайдиган бўлса, унинг асли йўқлигига далолатдир”.

Бу масала бўйича мазҳаблар ўртасида машҳур хилофлар мавжуд:

Агар инсонлар орасида одатда машҳур ва барча ҳолатларда эҳтиёж тушадиган умумул балво масаласи борасида хабар келадиган бўлса, у ҳақида келган оҳод хабар қабул қилинадими ёки рад этиладими?

Ҳанафий улуғларимизнинг мазҳаби баёни. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг асҳобларининг мутақаддимларидан Абул Ҳасан Кархийнинг мазҳаби ва мутааххирлар, жумладан: имом Баздавий, Сарахсий, Содруш шариъа ва Насафийлар[3] ихтиёр этган иш, хабар мана шу суратда рад этилади. Бунга гапларининг зоҳири далолат қилади.

Баъзи ҳанафийлар бу масалани хабар вужубни ёки тақиқни исботи учун келган бўлса, деб қайдлаганлар. Аммо хабар мустаҳаблик ёки ибоҳатга далолат қилса, унга амал қилишдан тўсувчи нарса йўқ. Бу гапни Абу Бакр Жассос[4], Камол Ибн Ҳумом[5] ва Баҳорий[6] роҳматуллоҳи алайҳ кабилар очиқ‑ойдин айтишган. Уларнинг наздида умумул балво бўлган нарсаларда оҳод хабар билан вожиб ёки тақиқ собит бўлмайди. Бироқ оҳод хабар билан мустаҳаб ёки ибоҳат собит бўлиши мумкин.

Ҳанафийлар мана шу хабарни рад этишининг кўриниши. Ҳанафийларнинг гапида бу хабарни рад этиш кўриниши, уни шоззлик, ёлғонда гумонланганлик, хато қилганлик, мансухлиги ёки заифлиги билан таъбир бериш ўртасида айланган. Умумул балво бўлган масалада хабар ҳамманинг нақли билангина қабул қилинади. Унда шоззнинг нақлига эътибор қаратилмайди[7]. Чунки бу хабар одатда ёлғонга чиқарилиб, ёлғонда гумонланганлик сабаби билан рад этилади[8]. Агар ровий ёлғиз ўзи ривоят қилса, бу ҳолат унинг хато қилганига, ёки заифлигига ёхуд насхлигига далолат қилади[9]

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Ибн Мунзир. Лисанул араб. – Ж. 14. – Б. 84.

Айтаманки, ҳанафийлар бу навни маънан мунқатиълик иллати ёки ботиний мунқатиълик ёхуд зоҳирга хилоф келиш, деб номлайдилар. Зоҳирига мухолиф келиш суратларидан бири, хабар биринчи ва иккинчи асрда умумул балво бўлган нарсаларда машҳур бўлмаслигидир. Қаранг: Шоший. Усулу шоший. – Ж. 1. – Б. 284.”

[2] Ибн Ҳумом. Ат‑таҳрир. – Б. 350. Бухорий. Кашфул асрор. – Ж. 3. – Б. 35.

[3] Насафий. Кашфул асрор. – Ж. 2. – Б. 5. Сарахсий. Усулус Сарахсий. – Ж. 1. – Б. 348. Содруш шариъа. Тавзиҳ. – Ж.2. – Б. 23,24. Ахсикатий. Ал‑мунтахоб. – Б. 79. Ибн Ҳумом. Ат‑таҳрир. – Б. 350,351. Шоший. Усулу Шоший. – Б. 77. Баҳорий. Мусалламус субат. – Ж. 2. – Б. 94.

[4] Жассос. Ал‑фусул фил усул. – Ж. 3. – Б. 114.

[5] Ибн Амир Ҳож. Ат‑тақрир ват таҳрир. – Ж. 2. – Б. 295.

[6] Баҳрул улум. Фаватиҳур роҳамут. – Ж. 2. – Б. 129. Мулло Живан. Шарҳул манор. – Ж. 2. – Б. 647. Тафтазоний. Ат‑тавзиҳ алат талвиҳ. – Ж. 2. – Б. 17.

[7] Қаранг: Жассос. Ал‑фусул фил усул. – Ж. 2. – Б. 295.

[8] Даббусий. Тақвимул адилла. – Б. 199.

[9] Паздавий. Узулу Паздавий. – Б. 177.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

183 21:00 18.01.2021

Ҳадис илми: оҳод хабар бўйича муҳаддис ва жумҳур уламоларининг мазҳаби

213 18:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар умумул балво бўлган нарсаларда хабарни қабул қилиш шартлари

191 19:00 15.01.2021

Ҳадис илми: Мухолиф хабарларни муфассал баён этиш

139 20:20 13.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни ақл тақозосига солиштириш

250 21:49 11.01.2021
« Орқага