Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ҳанафийлар оҳод хабар ақл тақозосига зид келишини икки шарт билан қайдлаганлар

182

 (давоми, боши бу ерда)

Ҳанафийлар оҳод хабар ақл тақозосига зид келишини икки шарт билан қайдлаганлар

Биринчиси: бу ердаги муораза, мухолафа ёки муноқаза ҳақиқий бўлсин. Яъни шу ерда зиддият борлигига барча оқил кишилар иттифоқ қилган ва ўша инсон идрок қила оладиган бўлиши керак. 

Иккинчиси: хабар таъвилни ҳаргиз қабул қилмасин.

Имом Жассос роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳар қандай хабарга ақл ҳужжати зид келса, у фосид ва мақбул эмас. Ақл ҳужжати эса саҳиҳ собитдир. Лекин хабар ақл ҳукмларига мухолиф келмайдиган бирор суратни эҳтимол қиладиган бўлса, ўша суратга ҳамл қилинади”.

Айтаманки, ақл хабарни йироқ санаши туфайли рад этилмаганидек, озгина мухолиф бўлиши билан ҳам рад этилмайди. Шунингдек, санади саҳиҳ, лекин мавзуси ғайб оламига тегишли хабар ҳам (ақл сабабли) рад этилмайди. Чунки ғайб оламига тегишли хабарлар ақл тоқати етиб, у борада ҳукм қиладиган нарсалар жумласидан эмас. Демак, бу бобда назарда тутилган ақлдан мурод шаръан эътиборга олинган ақлдир”.

Ақл тоқати ета олмайдиган нарсаларга ҳукм қилолмаслигига мисоллар:

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: يؤتى بالموت كهيئة كبش أملح فينادي مناد: يا أهل الجنة فيشرئبون و ينظرون فيقول: هل تعرفون هذا؟ فيقولون: نعم هذا الموت و كلهم قد رآه ثم ينادي يا أهل النار فيشرئبون و ينظرون فيقول: هل تعرفون هذا؟ فيقولون: نعم هذا الموت و كلهم قد رآه فيذبح ثم يقول: يا أهل الجنة خلود فلا موت ويا أهل النار خلود فلا موت ثم قرأ: وأنذرهم يوم الحسرة إذ قضي الأمر وهم في غفلة و هؤلاء في غفلة أي أهل الدنيا وهم لا يؤمنون

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ўлим ола-була қўй кўринишида олиб келинади. Шунда бир нидо қилувчи: “Эй жаннат аҳллари!” деб нидо қилади. Улар бўйин чўзиб қарайди. Нидо қилувчи: “Буни танияпсизларми?” дейди. Улар: “Ҳа. Бу ўлимдир”, дейишади. Зеро, улар уни кўргандирлар. Сўнгра нидо қилувчи: “Эй дўзах аҳли!” дейди. Улар бўйин чўзиб қарайди. Нидо қилувчи: “Буни танияпсизларми?” дейди. Улар: “Ҳа. Бу ўлимдир”, дейишади. Зеро, улар уни кўргандирлар. Бас, қўй сўйилади. Сўнгра нидо қилувчи: “Эй жаннат аҳли! Абадийлик. Энди ўлим йўқ. Эй дўзах аҳли! Абадийлик. Энди ўлим йўқ”, дейди. Сўнгра қуйидаги оятни қироат қилдилар:

وهم في غفلة وهم لا يؤمنون وَأَنْذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ إِذْ قُضِيَ الْأَمْرُ

“Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар”.

Татбиқ: Ибн Арабий айтади: “Бу ҳадис ақл ҳужжатига мухолиф келгани учун мушкиллик туғдирди. Чунки ўлим араз. Араз эса жисм бўлолмайди. Демак, қандай сўйилиши мумкин? Шунинг учун бир жамоа бу ҳадисни саҳиҳлигини инкор қилиб, уни рад этди. Бошқа бир жамоа: “Бу мисол келтириш. Бу ерда ҳақиқий сўйилиш йўқ”, дейишди. Яна бир бошқа жамоа эса: “Сўйиш ўз ҳақиқатида. Сўйилган нарса ўлимнинг бошқарувчиси. Инсонларнинг барчаси уни танимоқда. Чунки у инсонлар руҳини қабз қилишга эгалик қилган”, дейишади.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоро вилоятига ҳоким сайланди

140 12:40 22.01.2021

Жума маърузасини онлайн кузатиш мумкин...

186 12:00 22.01.2021

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

374 11:00 22.01.2021

Бағдоддаги теракт учун ИШИД айбланди

139 10:30 22.01.2021

Мьянма роҳинжаларнинг қайтишига рози бўлди

222 10:00 22.01.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

849 09:31 22.01.2021
« Орқага