Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ижмони ҳужжат эканлигини инкор қилувчиларга раддия

309

(давоми, боши бу ерда)

Ижмони ҳужжат эканлигини инкор қилувчиларга раддия

Аллома Кийронавий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Сиз мазкур ижмони маъносини билиб олганингиздан кейин қуйидагилар каби гапларни гапириш ҳам мумкин эмаслигини билинг.

ижмони ҳужжатлиги борасида гап-сўзлар борлиги;

ижмо бўлиши мумкинлиги;

ижмо воқеъ бўлиши;

у билан илм ҳосил қилиш мумкинлиги;

уни нақл қилиш имкони борлиги. Бу ҳеч кимга махфий эмас”.

Уч талоқ тўғрисида Шавконийнинг мана бу: “Ижмонинг нафақат ҳужжат эмаслиги, балки воқеъ ҳам бўлмаслиги ҳақ гап” деган гапи ижтиҳод у ёқда турсин, илм ҳидини ҳидламаган инсоннинг гапи ҳамда аёлларнинг никоҳи борасида Китоб ва суннатга хилоф қилиб чекланган ададни айтмайдиган кишининг гапидир. “Найлул автор”да айтган сўзларига хилоф равишда “Вабалул ғомам” китобида шу гапларни келтирган. Аллома Абдулҳай Лакнавий “Тазкиратур Рашийд” китобининг 479-бетида мазкур гапни йўққа чиқарганлар. Айтади: Мусулмонларнинг ижмоси борасида бу киши ва бунга ўхшаганлар нимани хоҳлашади? У ҳамма эргашадиган имомларни (ўз) орқасига ташлаб юбордику! Бу иш у томондан бўлган ниҳоятда ёмон ҳолат ва залолатга кетилган йўлдир.

Хуллас, ижмонинг маъноси – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги юз минглаб саҳобийларнининг ҳар бирларини ривоятлари, номлари келтирилиб ҳар турли масалада жилд-жилд девонлар қилиниши керак, дегани эмас. Балки ижмо масаласида мужтаҳид саҳобалар жамоасидан шу бўйича ривоятни саҳиҳ тарзда етиб келганлиги кифоя қилади[1]. Бунда саҳобалардан ҳеч бирининг шу ҳукмга қарши чиққанлиги топилмаган ҳолда етиб келганлиги кифоядир. Балки баъзан саҳобалардан бир ёки иккитаси кўп ўринларда ижмоий масалага хилоф чиқиши зарар қилмайди. Буни шу соҳа имомлари ўз ўрнида тафсилотларини айтиб ўтганлар. Тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар даврида ҳам худди шундай бўлиши керак[2].

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари умматнинг ижмосига хилоф тарзда бўлиши мумкин эмас. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари суннатга хилоф бўлган нарсага жамланмайдилар.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Мусулмон уламолар бирор суннатнинг хилофига ижмо қилишлари мумкин эмас”[3]. Яна айтади: “Биламизки, саҳобаларнинг ҳаммалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига хилоф тарзда ёки бирор бир хато устида жамлашмайдилар, инша Аллоҳ”[4].

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ижмони хилофига саҳиҳ насс ҳаргиз келмаган”[5]. Агар оҳод хабарда уммат иттифоқ қилган масалага очиқ-ойдин хилоф маъно келса, бу ўша оҳод хабар таъвил қилинган ёки собит эмаслигига далолат қилади. Мутаххирлардан кўплари ижмога қарши чиқмаслик саҳиҳ ҳадиснинг шартларидан биридир, дейишган.

Шерозий раҳимаҳуллоҳ айтади: “...Учинчиси: ижмога хилоф бўлмаслигидир. Хилоф келиши билан у мансух ёки асли йўқ эканлигига далилланилади. Чунки ҳадис саҳиҳ ғойри мансух бўлмоқлиги ва уммат саҳиҳ ҳадисга хилоф бўлиб жамланмоқлиги мумкин эмас”[6].

Заркаший раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ ҳадиснинг шарти бўйича бундай дейди: “У саҳиҳлиги қатъий бўлган нассга хилоф келмаслиги, шунингдек, уммат ва саҳобаларнинг ижмосига ҳам қарши бўлмаслиги даркор”[7].

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Айтаманки, мужтаҳид саҳобаларнинг адади йигирматадан ўтмайди. Имом ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳул Қодир” 3-жилд, 469-бетда айтади: “Фақиҳ ва мужтаҳид саҳобалар адади йигирмадан ортиқ эмас. Улар хулафои рошидинлар, Абдуллоҳлар, (фақиҳлар наздида Абдуллоҳлар учтадир: Абдуллоҳ ибн Масъуд. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумлар. Аммо муҳаддислар наздида тўртта: Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумлардир. Лакнавий. Зафарул омоний. 543, 547-бетлар.) Зайд ибн Собит, Муоз ибн Жабал, Анас, Абу Ҳурайра ва яна улардан бошқа озроқлар. Қолганлари шу мужтаҳид саҳобаларга мурожаат етишиб улардан фатво сўрашарди”. Имом Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Ишфақ ъала аҳкамит толақ” деган китобда шу гапни қўллаб қувватлаганлар. Айтади: “Қуръон, суннат, салафларнинг гапларидан  жумҳурнинг олган далиллари билан бир хабарни яхшилаб билиб олган инсон Ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ мужтаҳид саҳобаларнинг адади бўйича айтган гапларини қанчалик қувватлик эканини англайди. Ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Аҳком” китобида бир ёки икки фиқҳий масала ривоят қилган саҳобани ҳам мужтаҳидлар қаторига қўшиб, уларнинг ададлари ниҳоятда кўп эканлигига ҳаракат қилганлар. Бу ишни саҳобаларни илмдаги даражаларини улуғлаш учун эмас, балки ижмо масаласида уларнинг ҳар биридан нақл бўлиши керак, деб шарт  қилиб, жумҳурга қарши чиқишга имкон топиш учун қилган. Ундан фиқҳ масалаларида бир ёки иккита масала, ҳадисда бир ёки иккита ҳадис ривоят қилинган саҳобалар ким бўлишидан қатъий назар мужтаҳидлар сафида саналиши мумкинмикин? Гарчи саҳобаларнинг мартабаси Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлганлиги эътиборидан ниҳоят даражада улуғ бўлса ҳам.

Ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ томонидан мужтаҳид саҳобаларнинг ададини кўпайтириш бўйича бўлган мазкур муболаға уламоларнинг танқидлари ўрни бўлиб қолди. Аллома ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Билмай қолдим, қайси йўл билан ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ мужтаҳид саҳобалар билан бирга Ғомидия ва Моиз розияллоҳу анҳуларни санаган эканлар”.  Аллома Ҳажавий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ундан фиқҳ бўйича бир ёки икки масалагина ривоят қилинган кишини мужтаҳидлар ичида зикр қилишни ўйлаб кўриш керак”.

[2] Кийронавий. Фавоид фий улумил фиқҳ. 298, 299-бет.

[3] Шофеъий. Ар-Рисола. 322-бет.

[4] Ўша асар. 472-бет.

[5] Ибн Ҳазм. Ал-Иҳком фий усулил аҳком. 8-жилд, 39-бет. 

[6] Шерозий. Ал-ламаъу фий усулил фиқҳ. 45-бет.

[7] Заркаший. Баҳрул муҳийт фий усулил фиқҳ. 250-бет.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

236 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

221 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1458 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

760 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

255 09:00 02.03.2021
« Орқага