Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Икки далил қарама-қарши келганда эргашиладиган йўллар 

535

(давоми, боши бу ерда)

Ўнинчи боб

Икки далил қарама-қарши келганда эргашиладиган йўллар 

Бунда тўртта бўлим мавжуд:

- Биринчи бўлим: ўзаро қарама-қаршилик.

- Иккинчи бўлим насх.

- Учинчи бўлим: таржиҳ.

- Тўртинчи бўлим: жамлаш.

Биринчи бўлим

Ўзаро қарама-қаршилик

Қарама-қаршиликнинг моҳияти. Шайхимиз Баҳрул Улум ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Билингки, натижалар ўртасида ўзаро зиддият лозим келиб қолиши сабабли икки шаръий далил ўртасидаги қарама-қаршилик аслида бўлмайди. Балки бу ривоятлар тарихини билмаслик, хабардан кўзланган маънони англашдаги ёки қиёснинг муқаддималаридаги хато сабабли ташқи кўринишда бўлади, холос”.

Аллома Нававий айтади: “Агар зоҳирда икки ҳадис қарама-қарши келса, улар орасини жамлаш ёки иккисидан бирини устун қилиш лозим. Одатда бу ишни ҳадис ва фиқҳни жамлаган имомлар ва шунга салоҳияти етадиган, нозик маъноларга шўнғиган ва умрини шу ишга бағишлаган усул олимлари амалга оширади”.

Таъоруз – қарама-қаршиликнинг таърифи:

Луғатда: Таъоруз сўзи ман этиш маъносини билдиради. Агар бир нарса кўндаланг келиб, монеълик қилса, اعترض الشيء [иътарозош шайʼу] дейилади. Бундаги асл маъно йўл устидан бино ва шу каби йўловчиларга кўндаланг келган, халал берувчи нарсадир.

Аллоҳ таолонинг:

وَلَا تَجْعَلُوا اللَّهَ عُرْضَةً لِأَيْمَانِكُمْ أَنْ تَبَرُّوا

“...қасамларингиз учун Аллоҳ (номи)ни кўндаланг  қилавермангиз!” оятида ҳам сўз ўша маънода қўлланилган. Яъни, яхши ишларни агар тарк этишга қасам ичган бўлсангиз, Аллоҳнинг номини айтишни силаи раҳм ва яхшиликдан ман этувчи қилиб олманг. Шунингдек, булут ҳам ориз, тўсувчи деб номланади. Чунки қуёш нури ва ҳароратини ерга етиб келишдан тўсади. Аллоҳ таоло:

فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًا مُسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُمْطِرُنَا

“Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир (қора) булут ҳолида кўришгач: “Бу бизларга ёмғир келтирувчи булутдир”, дедилар”, деган.

Истилоҳда: Ҳанафий уламоларимиз Таъорузга бир нечта таъриф берганлар. Бироқ бу ўринда ҳанафий улуғларимиз ихтиёр этган таърифни зикр қиламиз. У аллома Ибн Ҳумомнинг таърифидир. Унга кўра, “Таъоруз – икки далилдан ҳар бири наригиси тақозо қилмаган нарсани тақозо этишидир”.

Мазкур таъриф қолган таърифлардаги маъноларни ўзида жамлагани ва қолган таърифларга билдирилган танқидлардан саломат бўлгани боис мен ҳам шу таърифни танладим. Таъриф танқидлардан саломат бўлишининг сабаби эса “Ўзаро қарама-қаршилик қатъий далилларда бўлади”, деган аксар ҳанифийларнинг фикрини қувватлашидир. Бу маъно таърифнинг шарҳида яхши равшанлашади.

Танланган таърифнинг шарҳи:

“Тақозо этиши” ибораси: тақозо этиш деганда ифода этиш назарда тутилади. У жазм билан бўлсин ёки жазмсиз, феълни бажариш ва тарк этишни ўзида қамрайди.

“Икки далилдан” ибораси: “икки далилдан” сўзини зикр қилишдан мақсад иккиси зонний бўлса ҳам, иккиси қатъий бўлса ҳам ёки бири қатъий иккинчиси зонний бўлса ҳам ҳар бир далилни қамрашидир. Қолаверса, Ибн Ҳумом аллома Иснавий каби “Икки ишдан” демаган, балки “Икки далилдан” деган. Чунки Ибн Ҳумомнинг наздида ўзаро қарама-қаршилик икки далил: икки зонний далил ўртасида бўлганидек, икки қатъий далил ўртасида юз беради. Икки қатъий далил ўртасида қарама-қаршилик бўлмайди, деб ҳисоблаган айрим уламолар эса Ибн Ҳумомга хилоф қилишган.

“Наригиси тақозо қилмаган нарсани” ибораси: яъни, ўзаро зид. Масалан: уларнинг бири ҳалолликка, бошқаси ҳаромликка далолат қилиши, деганидир.

(Давоми бор)

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Иш ташлаш” бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ баёнот берди

50 16:40 06.03.2021

«Элиф ва Меҳмет» мультсериали. 5-қисм

74 16:00 06.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

135 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

294 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

104 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

238 14:05 06.03.2021
« Орқага