Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Иснод ва шайхлар тадлисидаги изоҳсиз жарҳ

360

 (Давоми, боши бу ерда)

Иснод ва шайхлар тадлисидаги изоҳсиз жарҳ

Иснод тадлисида тадлис қилмоқ изоҳли жарҳ бўлмайди

Исноднинг тадлисида ровийнинг адолатлик экани тадлис қилинган ровийнинг зикрини у сиқа бўлгани учунгина тарк этганлигини тақозо этади. Мурсалда ҳам ҳудди шундай бўлар эди. Демак, бу ровий номини тарк этган ровийни очиқ-ойдин “адолатлик” деганига юргизилади. Саҳобалар бир қанча ҳадисларни ривоят қилишар эди-да, ровийларнинг номларини тарк этишарди. Агар бу ўша хабар соқит эканлигини келтириб чиқарганида улар бу ишни қилмас эдилар. Номи тарк қилинган ровийга жарҳ етқазилди, деб ҳисобга олиниши учун ривоят қилган ровий тарк қилган ровийсининг кимлигини изоҳ қилиб бериши сўралади. У тафсир қилиб берса, шундагина у жарҳ, деб қабул қилинади. 

Шайхларнинг тадлисида тадлис қилмоқ изоҳли жарҳ бўлмайди

Шайхларнинг тадлисида ровийдан киноя қилиш (яъни, унинг номини айтмаслик, одамларга машҳур бўлмаган номларини, куняларини айтиш) ривоят қилинган шахс гумонли бўлмоқлигини эҳтимол қилади. Шунингдек, ўша номи киноя қилинган ровийни унга ботил таъна етказишдан сақлаш ҳамда таъна етказувчи шахс ғийбатга ва ҳужжатсиз бир мусулмонни қоралашга тушиб қолишидан сақлаш учун бўлмоқлигини ҳам эҳтимол қилади. Мана шу киноя гарчи биринчи маънодагиси (яъни, ривоят қилинган шахс гумонли бўлмоқлигини эҳтимол қилиши) қораланган бўлса ҳам, лекин иккинчи маънодагисида зарар йўқ. Ривоят қилувчи шахснинг адолатлик бўлганлигининг далолати билан шу киноя қилинаётган ровийда иккинчи маъно борлигига йўйилади. Бундан ташқари ровийнинг номини айтмай киноя қилиш баъзан қисқартириш учун бўлади. Баъзан ровий ёши ўзидан кичикроқдан ёки тенгқурларидан ривоят қилгани сабабли бўлиши мумкин. Ровий ривоят қилаётган шахсининг заифлигини беркитиш мақсадида қилган бўлса, бу жарҳ ҳисобланади. 

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Тилингга маҳкам бўл...”

473 16:00 01.05.2021

Рамазонга хос ҳадислар

559 13:30 13.04.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (49-қисм) 

390 16:40 08.04.2021

"Иммаъа бўлманг" ҳадиси ҳақида

684 19:00 06.04.2021

Санад жиҳатидан таржиҳ кўринишлари (давоми)

246 21:05 17.03.2021

Санад жиҳатидан таржиҳ кўринишлари (давоми)

295 00:00 17.03.2021
« Орқага