Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Мурсал ҳадиснинг ҳужжат эканлигига оят ва ҳадисдан далиллар

231

(Давоми, боши бу ерда)

Мурсал ҳадиснинг ҳужжат эканлигига оят ва ҳадисдан далиллар      

Айтиб ўтганимиздек, мухтор гап – адолатлик кишининг мурсали мутлақ қабул қилинишидир. Бунга оятдан, ҳадисдан, ижмоъ ва қиёсдан далил бор.

1. Қуръондан далил: وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ...  қавмларини огоҳлантирардилар...[1] ҳамда  إِن جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا... “Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар...”[2].

Далолат қилиш йўли: Бу икки оят ўзининг умумий лафзи ила мурсал ёки муснадлигини изоҳини келтирмасдан оҳод хабарни қабул қилиш вожиблигига далолат қилмоқда. Балки агар фосиқ бўлмаган одам хабар берса, уни қабул қилиш вожиб бўлади. Чунки бизнинг гапимиз фисқ сабабларидан бирортаси учрамаган сиқа инсоннинг мурсал ривояти тўғрисида кетмоқда[3].

2. Ҳадисдан далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гаплари: خير الناس قرني ثم الذين يلونهم، ثم الذين يلونهم، ثم يفشو الكذب “Одамларнинг яхшиси замонам (аҳли)дир. Сўнгра улардан кейин келганлари, сўнгра улардан кейин келганлари. Сўнгра ёлғон ёйилиб кетади”[4].

Далолат қилиш йўли: Аввалги уч асрни ажратиш ҳамда ўша шахсни салоҳият ва сидқда бошқалардан устун қўйиш бор. Салоҳият ва сидқ гарчи мурсал бўлса-да, уларнинг хабарларини қабул этишни вожиб қилади. Чунки улар сидқ ва адолат аҳлидирлар. Мурсал ривоят қилган саҳоба билан мурсал ривоят қилган тобеъиннинг ўртасида фарқ йўқ. Зеро, иккаласи яшаган даврда хайрийятлик собит[5].

(давоми бор)

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Тавба сураси, 122-оят.

[2] Ҳужурот сураси, 6-оят.

[3] Бухорий. Кашфул асрор. 2-жилд, 24-бет.

[4] Икки шайх шартига кўра ҳадис исноди саҳиҳ. Иснодда Абу Муовия бор. У Муҳаммад ибн Хозим Зарирдир. Яна Иброҳим ҳам бор. У Ибн Язид Нахаъийдир. Яна Абийда ҳам бор. У Ибн Амр Салмонийдир. Термизий 3859-ҳадисда, Таҳовий Шарҳ Маъонил осорда (4-жилд, 152-бет) ва Ибн Ҳиббон 7228-ҳадисда мана шу иснод билан Абу Муовия тариқидан ривоят қилганлар. Термизий: Бу саҳиҳ ҳасан ҳадис, деган. Бухорий “Саҳиҳ”ида, 2651, 3650 ва 6429-ҳадисларда, Муслим ҳам ўз “Саҳиҳ”ида 215 ва 2535-ҳадисларда ривоят қилганлар.

[5] Бухорий. Кашфул асрор. 3-жилд, 6-бет.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (13-қисм)

66 22:23 06.03.2021

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди

465 21:04 06.03.2021

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари

153 20:30 06.03.2021

Аёл ва армия (иккинчи мақола)

213 20:00 06.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи 

331 19:30 06.03.2021

Аёл ва армия (биринчи қисм)

463 19:00 06.03.2021
« Орқага