Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Мурсал ҳадиснинг ҳужжат эканлиги

833

(Давоми, боши бу ерда)

Мурсал ҳадиснинг ҳужжат эканлиги

4. Қиёсдан далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридан то ҳозирги кунгача ҳеч қандай инкорсиз, ман қилишларсиз инсонлар мурсал ривоят қилганлар. Китобларда мурсаллар тўлиб тошган. Умматдан ҳеч бири шу мурсал ривоятларни рад этганликларини уламолар тўғри, деб билмаганлар. Агар мурсал мардуд бўлганида уни ривоят қилишдан тийилган бўлардилар. Уни тан олмасдилар. Бу эса уламолар томонидан мурсал ривоятни мақбул эканлигига ижмоъдир. Мурсал ривоятлар жамланганда эллик жузга яқинлашади.

Баъзилар ўзларини асҳобул ҳадис, деб номлдадилар. Ҳадисларни жамлаш ва унга амал қилишга ўзларини бағишладилар. Сўнгра бу ҳадислардан кўпгина қавий бўлганларини рад этдилар. Бу эса суннатларни сақлаш, уларни иҳота қилиш эмас, балки беҳудага чиқариш, зое қилиш бўлади. Натижада, шундай бир ҳунук ҳолат юзага келди[1].

Имом Ибн Абдулбар раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Муҳаммад ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ барча тобеъинлар мурсални қабул қилишга ижмоъ қилганларини, улардан ва улардан кейин икки юзинчи йилнинг бошигача келган ҳеч бир имомдан ҳам бирорта инкор келмаганини даъво қилган. Бу билан эса мурсални қабул қилишдан бош тортган биринчи шахс имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ эканини назарда тутган”[2].

Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “...ва имом Шофеъий. У киши бу борада гап-сўз қилган. Бу кишига мана шу масалада Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа розияллоҳу анҳулар ҳам эргашганлар”[3].

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Бухорий. Кашфул асрор. 3-жилд, 3-бет. Сарахсий. Усулус Сарахсий. 1-жилд, 360-бет.

[2] Ибн Абдулбар. Ат-Тамҳид. 1-жилд, 4-бет.

[3] Абу Довуд. Рисолату Аби Довуд ила аҳли Макка. 24-бет.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Агар шошмаса...

2059 08:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар оҳод хабар ақл тақозосига зид келишини икки шарт билан қайдлаганлар

172 22:15 12.01.2021

Ҳадис илми: Ижмони ҳужжат эканлигини инкор қилувчиларга раддия

258 21:05 09.01.2021

Ҳадис илми: Сукутий ижмо недир?

227 19:30 07.01.2021

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакийнинг қарашлари 

210 18:30 05.01.2021

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакий раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари (давоми)

190 20:40 04.01.2021
« Орқага