Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Мурсал кучликми ёки муснад?

465

 (Давоми, боши бу ерда)

Мурсал кучликми ёки муснад?

Мурсал ҳадиснинг табақаси: Мурсални қабул қилишни айтувчи ҳанафий улуғларимиз “Ўша мурсал кучликми ёки муснадми” деб ихтилоф қилганлар. Мурсални ҳужжатлигига иттифоқ қилганларидан кейин уни қабул қилишни айтувчилар икки мазҳабни ихтиёр этганлар.

Биринчи мазҳаб: мурсал муснаддан кучли. Ҳатто уларнинг орасида муболаға қилиб, у муснаддан ҳам олийроқ ва устунроқ деганлари бор. 

Уларнинг далили: Кимки ҳадисни муснад ривоят қилса, иснодини ва ровийларнинг ҳолатларига қараб чиқишни, улар ҳақида текширишни сизга ҳавола қилади. (яъни, муснадда ҳамма ровийлар келтирилади. Текшириб чиқинг, дегани бўлади.) Ровийлардан бир киши илми, дини, имомлиги ва сиқа бўлгани ҳолатида бирор ҳадисни мурсал келтирса, шу ривоятининг саҳиҳлигини сизга қатъий равишда билдирмоқчи. Унга назар қилишингизни ўзи етарли. 

Бу мазҳабни ҳанафийлардан катта жамоаси ихтиёр этган. Имом Баздавий раҳматуллоҳи алайҳ Ийсо ибн Абондан шуни ҳикоя қилган. Ибн Абдулбаррнинг ривоятига қараганда, баъзи моликийлар ҳам шу йўлни танлаганлар.

Иккинчи мазҳаб: Мурсал ва муснад ҳадис орасида фарқ йўқ. Иккиси ҳужжатланиш ва истеъмол қилиш вожиблигида тенгдир. Бу гап Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Абул Фараж Моликий, моликийлардан Абу Бакр Абҳурий ва ҳанафийлардан Абу Бакр Жассоснинг гапларидир. 

Уларнинг далили: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги уч асрга хайрийят ила гувоҳлик берганлар. Шунинг учун буларнинг гаплари мақбул. Маълумки, муснад хабарда саҳиҳлик шартлари топиладиган бўлса, унинг ҳужжат эканлигида гап-сўз йўқдир.  

Учинчи мазҳаб: муснад мурсалдан кўра кучлироқ. Бу гапни аксар моликийлар ва Абу Жаъфар Таҳовий, Баҳорий, Шоҳ Валийюллоҳ Деҳлавий, Кашмирий ва Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳлар каби муҳаққиқ ҳанафийлар ихтиёр этганлар. Улар муснад ўзаро зид келган вақтда мурсалдан муқаддам қўйилишини айтганлар. Мурсал билан гарчи ҳужжатланиладиган бўлса ҳам, унга амал қилиш вожиб бўлса ҳам, лекин муснаддан қуйироқдир. Чунки муснаднинг ровийлари ва уларнинг адолатлик эканлиги аниқ ўрганилган. Мурсалники эса йўқ. Шубҳа йўқки, адолати маълум бўлиб турган ровийнинг ривояти адолати ва ўзи номаълум ровийникидан кўра авлороқдир.

Далиллари: Буларнинг далиллари бир неча жиҳатдандир:

Муснаднинг ровийлари гапирадилар, мурсалнинг ровийлари жим турадилар. Демак, нотиқ сукут қилувчидан муқаддам. 

Муснад билан ҳужжатланиш муттафақун алайҳ, мурсалники эса мухталафун фийҳдир. Муттафақун алайҳ мухталафун фийҳдан устун туради. 

Муснаднинг ровийлари ичида батафсиллик бор. Мурсалникида эса умумийлик бор. Батафсиллик умумийликдан кўра авлодир.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Агар шошмаса...

2269 08:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар оҳод хабар ақл тақозосига зид келишини икки шарт билан қайдлаганлар

189 22:15 12.01.2021

Ҳадис илми: Ижмони ҳужжат эканлигини инкор қилувчиларга раддия

270 21:05 09.01.2021

Ҳадис илми: Сукутий ижмо недир?

237 19:30 07.01.2021

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакийнинг қарашлари 

214 18:30 05.01.2021

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакий раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари (давоми)

194 20:40 04.01.2021
« Орқага