Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг маслаги

211

 (давоми, боши бу ерда)

Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг маслаги

Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг икки хил йўллари бор. Бири ҳанафий улуғларимизнинг йўли, бошқаси жумҳурнинг йўли:

Ҳанафийларнинг маслаги: Ҳанафий имомлари наздида икки далил ўртасида ўзаро қарама-қаршилик юз берган вақтда амал қилинадиган босқичлар қуйидагилар:

Насх: Агар далилардан аввалгиси ва кейингиси маълум бўлиб, уларнинг иккиси ҳам насхни қабул қиладиган бўлса, насх қилинади. Агар тарихи маълум бўлмаса, қаралади. Имкон бўлса, таржиҳ қилинади. Чунки рожиҳ-устунни тарк этиш ақл ва ижмоънинг хилофидир. Агар бундай ҳам бўлмаса, қарама-қарши далиллар ўртаси жамланади. Акс ҳолда, яъни юқоридагиларнинг ҳеч бирини имкони бўлмаса, ўзаро қарши бўлган далилларнинг иккиси ҳам соқит бўлади. Чунки уларнинг айнан бирига амал қилиш таржиҳ қилувчи асоссиз устун қўйиш бўлади.

Бу ҳанафиларнинг муҳаққиқи Ибн Ҳумомнинг маслагидир. Жуда кўплаб ҳанафий усул уламолари шу маслакни тутганлар.

Шайхимиз Баҳрул улум ҳафизаҳуллоҳ мазкур масала борасида имомларнинг мазҳабини зикр қилгач, қуйидагиларни айтган: “Шундан маълум бўладики, ҳанафийлар наздида тартиб мана шундай: ижтиҳодий насх, сўнг таржиҳ, ундан сўнг жамлаш. Шофеъийлар наздида эса: жамлаш, сўнг насх, сўнг таржийх. Бироқ бу доимий амал қилинадиган қатъий қоида эмас. Биз маълум ихтилофли ҳадисларга асосланган масалаларда кўпгина ҳолларда насхни таржиҳдан олдинга қўядиган уламоларни насхга ҳукм қилишни тарк этиб, улардан бирини бошқасидан олдин қўйганларини кўрамиз. Шунингдек, жамлаш муқаддам туради, деган уламолар ҳам бир неча жиҳатлардан жамлаш имкони турганда насхга ҳукм қилганларини ҳам кўрамиз. Жамлаш ва таржиҳ иши ҳам шундай. Имом Таҳовий ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки ҳадис ривоят қилиниб, улар бир хилликни ҳам, ўзаро зидликни ҳам эҳтимол қилса, уларни ўзаро зидликка эмас, иттифоқ-бир хилликка йўямиз”, деган. Бу имом Таҳовийнинг одати бўлиб, китобларининг бир неча ўринларида буни кўришимиз мумкин”.

Ибн Амир Ҳож “Шарҳул муня”да бундай деган: “Агар иш жамлаш ва иккисидан бирига амални буткул бекор қилиш ўртасида айланса, имкон борича жамлаш тайин бўлади”.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маъно ила ривоят қилиш жоизлигига жумҳурнинг далили

452 23:00 28.03.2021

Ҳадис илми: Адо қилиш йўллари

177 21:00 26.03.2021

Ҳадис илми: Жамлашнинг таърифи

390 23:00 25.03.2021

Ташқи далил билан таржиҳ қилиш кўринишлари

203 16:30 24.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

321 20:05 23.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

532 00:30 23.03.2021
« Орқага