Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: оҳод хабар бўйича муҳаддис ва жумҳур уламоларининг мазҳаби

259

(давоми, боши бу ерда)

Умумул балво масаласи доирасида келган оҳод хабар бўйича муҳаддис ва жумҳур уламоларининг мазҳаби

Шофеъий ва унинг асҳоблари, имом Моликнинг аксар шогирдлари ва барча аҳли ҳадислар наздида, оҳод хабарда қабул бўлиш шартлари тўлатўкис топилса, у хабар мақбул ҳисобланади. Бу фикрни моликийлардан Қози Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб қувватлаган. 

Самъоний айтади: “Оҳод хабар умумул балво бўлган масалада келган бўладми ёки умумул балво бўлмаган масалада келган бўладими унга амал қилиш вожиб”.

Икки мазҳаб мусталаҳини ўзаро таққослаш. Мана шу қоида бўйича икки мазҳаб мусталаҳини билиб ўтдингиз. Ҳанафий улуғларимиз умумул балво бўлган масалаларда келган оҳод хабарларни рад этадилар.

Аммо муҳаддислар айтишади: “Сиқа ровий оҳод хабарни ривоят қилса унинг тўғрилиги ғолиби зонн (аниқроқ) бўлади. Иш умумул балво масаласи бўлиб турганда ҳам ривоятни қабулини рад этолмайди. Чунки ҳофиз ҳадис ривоятини бир неча сабаблар туфайли тарк этиши мумкин. Масалан, бошқа ҳофизлар ушбу ривоятда унинг ўрнини бажарган ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айни лафзларини ривояи қилишга уринган (натижада айни ривоят қилинган лафзни топа олмагани учун нақл қилмаган) бўлади. Шунинг учун ҳам уламолар умумул балво ҳисобланган “Иқомат” борасидаги оҳод хабарларни қабул қилишга иттифоқ қилишган. Шунингдек, “Унитиб ейишлик” борасида келган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хабарни ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажлари” борасида ривоят қилинган хабарни қабул қилишга иттифоқ қилишган. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ умумул балво саналган “Қаҳқаҳа” хабарини қабул қилган. 

Бу ҳолат улар далилланган Қуръонга зиёдалик киритиш ёки нуқсонли қилиш ва муораза масаласи каби эмас. Чунки бу ерда сукут қилиш қасд қилинмаган. Нариги ўринда эса сукут қилиш кўзланган бўлиб, ривоятни тарк этиш эҳтимоли бор”.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: Икки қарама-қарши далил ўзаро зид келганда ҳанафийларнинг тутган йўллари

298 21:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг маслаги

170 08:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Таъоруз билан таноқуз ўртасидаги фарқ

168 20:00 24.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартларининг учинчиси

195 21:30 23.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартлари

195 19:00 22.02.2021

Ҳадис илми: Икки далил қарама-қарши келганда эргашиладиган йўллар 

531 22:00 21.02.2021
« Орқага