Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми:  Оҳод хабар қиёсга муқаддам қилинади

208

деювчиларнинг далиллари

(Давоми, боши бу ерда)

Оҳод хабар қиёсга муқаддам қилинади

деювчиларнинг далиллари

Булар насс, ижмо ва қиёсдан далилландилар. Улар қуйидагилар:

Нассдан далиллари ­­­­­­— Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ҳадислари бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни Яманга қози қилиб юборганларида бундай деганлар:

إذ قال له: كيف تقضي إذا عرض لك قضاء؟ قال: أقضي بكتاب الله، قال: فإن لم تجد في كتاب الله؟ قال: فبسنة رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: فإن لم تجد في سنة رسول الله صلى الله عليه وسلم ولا في كتاب الله؟ قال: أجتهد برأي ولا آلُو، فضرب رسول الله صلى الله عليه وسلم صدره وقال: الحمد لله الذي وفّق رسول رسول الله لما يرضى رسول الله

 – “Сенга бир масала пайдо бўлганда қандай ҳукм қиласан?”. У киши айтди: “Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм чиқараман”. Расулуллоҳ айтдилар: “Агар Аллоҳнинг Китобида тополмасангчи?”. У зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ила”, деб айтди. Расулуллоҳ айтдилар: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатида ҳам, Аллоҳнинг Китобида ҳам тополмасангчи?”. У киши айтди: “Фикрим ила ижтиҳод қиламан, қосирлик қилмайман”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўкрагига уриб қўйдилар ва: “Расулуллоҳнинг расулини Расулуллоҳ рози бўлган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дедилар[1].

Далолат қилиш йўли: Муоз розияллоҳу анҳу қиёсни суннатдан кейинга қўйдилар. Суннатнинг қисмлари ўртасини ривоят жиҳатдан ажратмадилар. Бу нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иқрор қилиб, уни тўғриликка муваффақ қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтдилар. Бу эса суннат қиёсдан муқаддам эканлигини ва қиёс билан шуғулланиш суннатда ҳукм топилмаган вақтдагина мумкинлигини  билдиради.

 

(Давоми бор).
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Абу Довуд. 3592-ҳадис. Айтилишича, Муоз розияллоҳу анҳунинг шогирдлари номи айтилмагани, ҳамда ровийлар ичида Ҳорис ибн Амр раҳматуллоҳи алайҳ ҳам мажҳул ровий бўлганлиги сабабли бу ҳадиснинг санади заиф.  (яъни, чунки бу جماعة من أصحاب معاذ деб ривоят қилинар экан, номини айтилмас экан.). Лекин бир қанча муҳаққиқ аҳли илмлар бу ҳадиснинг саҳиҳ эканлиги тўғрисидаги гапга моил бўлганлар. Шу жумладан Фахрул Баздавий “Усул”ида, Жувайний “Бурҳон”да, Абу Бакр ибн Арабий “Оризатул Аҳвазий”да, Хатиб Бағдодий “Ал-Фақиҳ вал мутафаққиҳ”да, Ибн Таймия “Мажмуъул фатово”да, Ибн Касир тафсирининг муқаддимасида, Ибн Қаййим эса “Иъломул Муваққиъийн”да шу гапни айтганлар. Шавконий шу ҳадисни ўрганиш учун алоҳида битта рисола ёзиб “جزء له مفرد” деб номлаган. Буни ўзи “Фатҳул Қадир” китобида ҳам айтиб ўтган. Ҳофиз “Талхис”да шофеъий фақиҳ Абул Аббос ибн Қосдан шу ҳадиснинг саҳиҳлигини нақл қилган.

Ҳорис ибн Амрнинг мажҳул ровий эканлигининг даъвосидан “У мажҳулул айн эмас”, деб жавоб берилган. Чунки Шўъба ибн Ҳажжож бу зот ҳақида айтади: У Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг ака (ёки ука)сининг ўғли. Шунингдек, Ҳорис ибн Амр “Мажҳулул васф” ҳам эмас. Чунки у катта тобеъинлардан. Шу соҳа мутахассилари Ҳорис ибн Амр ҳақида изоҳли жарҳни нақл қилишмаган. (яъни, бизга мусталаҳ фанидан маълумки, жарҳ билдирилса, унинг изоҳи айтилмаган бўлса: “Фалон сифати туфайли жарҳ қилинган”, дейилмаса, кучли жарҳ бўлмайди. Шунинг учун муфассар жарҳни нақл қилмаганлар, дейиляпти.)

Ҳорис ибн Амр ривоят қилган шайхлар Муознинг шогирдларидир. Муоз розияллоҳу анҳунинг шогирдларидан ҳеч бири мажҳул эмас. Бир жамоатдан ривоят қилинганда хабарда уларнинг номларини айтиб ўтмаслик жоиз. Бу мажҳуллик остига кирмайди. Балки ровий битта бўлганда мажҳулга кириб қолиши мумкин. Аммо Муоз розияллоҳу анҳунинг шогирдлари илм, дин ва ростгўйликда машҳур эканликлари алоҳида битта ўрин тутади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

510 19:05 20.10.2020

Мен кимман ўзи?

544 15:47 20.10.2020

Иккинчи фасл: Мужтаҳидлик шартлари

242 14:44 20.10.2020

Муҳри нубувват ҳақида

483 21:05 19.10.2020

Биринчи фасл: Баҳсу мунозарага боғлиқ бўлган таърифлар

232 20:35 19.10.2020

Эллик беш ёшида Қуръон ўқишни ўрганиб, фазл топди...

1072 18:20 19.10.2020
« Орқага