Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

343

(давоми, боши бу ерда)

Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олинишини ҳанафийлардан бошқалар ҳам айтганлар

Маълумки, ҳанафий улуғларимиз ана шу мезонни ихтиёр қилган, уни ишлатган ягона мазҳаб эмас. Балки саҳобаларнинг адолатли эканини эътироф этадиган ҳар бир киши бу мезонга муҳтож. Ибн Ражаб Ҳанбалий бундай деган: “Ровий ўз раъйига хилоф ҳадисни ривоят қилса, уни заиф санаш борасида қоида: Имом Аҳмад ва кўплаб ҳофизлар мана шунга ўхшагани сабабли кўплаб ҳадисларни заиф санашган”.

Имом Дорақутний ва ҳофиз Байҳақий ҳам ана шу қоидани қўллашган.

Икки мазҳаб истилоҳларини солиштириш:

Ҳанафий улуғларимизнинг маслакларини билиб олдингиз. Улар: “Ўз ривоятига хилоф иш тутган ровийнинг (ана шу) ривояти билан ҳужжатланиб бўлмайди”, дейишган. Чунки у мансух ёки собит эмаслигини билгани боис ҳадисга амал қилишни тарк этган.

Фақиҳлар, усулийлар ва муҳаддислардан иборат жумҳур уламолар наздида ровийнинг ўз ривоятига хилоф амал қилиши ёки фатво бериши ҳадисга таъна бўлмайди. Чунки вожиб нарса унинг фатвоси ва феълини эмас, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ривояти ва нақлини қабул қилишдир.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: Икки қарама-қарши далил ўзаро зид келганда ҳанафийларнинг тутган йўллари

298 21:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг маслаги

170 08:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Таъоруз билан таноқуз ўртасидаги фарқ

168 20:00 24.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартларининг учинчиси

195 21:30 23.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартлари

195 19:00 22.02.2021

Ҳадис илми: Икки далил қарама-қарши келганда эргашиладиган йўллар 

531 22:00 21.02.2021
« Орқага