Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

255

(давоми, боши бу ерда)

Саккизинчи бўлим

Ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

Билингки, буюк ҳанафий уламоларимизнинг бошқа бир мезонлари ҳам бўлиб, улар мазкур мезонни кўп қўллашган. У – ровий ўз ривоятига хилоф иш тутган оҳод хабар, деб аталади. Бунда ровий ривоятга сўз, фатво ёки ўша ривоятга амал қилмай қўйиш орқали хилоф иш тутиши баробар. Уламоларимиз наздида мазкур ҳолат ҳадисга таъна етказади, унинг ҳукми насх қилингани ёки амал қилиш лозимий эмаслигига далил бўлади.

Бироқ бу масала тафсилотга муҳтож. Яъни, уни икки қисмга бўлиш мумкин:

1. Ровийнинг ўзи хабарига хилоф иш тутиши;

2. Саҳобаларнинг имомларидан бири унга хилоф иш тутиши.

Дастлаб биринчи қисмни баён қиламиз. Иккинчи қисмни эса кейинги бўлимда келтирамиз.

“Ровийнинг ўзи хабарига хилоф иш тутиши. Хилоф қилиш ровийнинг сўзи ёки амали билан бўлганда бўлади”. Бунинг учта ҳолати бор:

Биринчи ҳолат: Хилоф иш тутиш ривоятдан олдинги вақтда бўлиши.

Унинг ҳукми: Бундай хилоф хабарга зарар бермайди. Эҳтимол бу иши ровийнинг ҳадисни эшитишдан олдинги мазҳаби бўлгандир. Ҳадисни эшитгач, у фикридан қайтган[1].

Иккинчи ҳолат: Тарих маълум бўлмаслиги. Яъни, хабарга хилоф иш хабарни эшитишидан илгари бўлганми ёки хабарни эшитгандан кейинми, бунинг номаълумлиги.

Унинг ҳукми: Бу ҳолатда ҳам ҳадисдан ҳужжат сифатида фойдаланиш соқит бўлмайди. Уламоларимиз: “Ҳадис аслида аниқ ишончли ҳужжат. Унинг бу мартабадан тушишида шак-шубҳа бор. Сабаби шундаки, агар унга хилоф иш тутиш ривоят ва хабарни эшитишдан илгари юз берган бўлса, у ҳужжатлигича қолади. Борди-ю хилоф қилиш ривоят ва эшитишдан кейин юз берса, хабар ҳужжат бўлолмайди. Демак, аслида амал қилиш вожиб саналиб, хилофни ривоятдан илгари бўлганига ҳамл қилинади. Чунки то акси аниқ бўлмагунича ишни энг яхшисига йўйиш вожибдир[2].

Фойда. Мана шу икки ҳолатда хабар рад этилмайди. Жумҳур усул уламолари, фақиҳ ва муҳаддисларнинг маслаги бирор қайдларсиз, айнан шундай.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Сарахсий. Усулус Сарахсий. 2-жилд, 3-бет. Бухорий. Кашфул асрор. 3-жилд, 63.

[2] Бухорий. Кашфул асрор. 3-жилд, 64.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: Икки қарама-қарши далил ўзаро зид келганда ҳанафийларнинг тутган йўллари

298 21:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Насслар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликни бартараф этишда усул уламоларининг маслаги

170 08:00 26.02.2021

Ҳадис илми: Таъоруз билан таноқуз ўртасидаги фарқ

168 20:00 24.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартларининг учинчиси

195 21:30 23.02.2021

Ҳадис илми: Ҳадисларнинг ўзаро қарама-қарши келиши шартлари

195 19:00 22.02.2021

Ҳадис илми: Икки далил қарама-қарши келганда эргашиладиган йўллар 

531 22:00 21.02.2021
« Орқага