Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Сақтул хафийнинг иккинчи тури

381

 (Давоми, боши бу ерда)

Сақтул хафийнинг иккинчи тури

Мурсалул хафий:

Мурсалул ҳафийнинг таърифи: Муҳаддис ўзи ҳамаср бўлиб, лекин кўришмаган шайхидан ҳадис ривоят қилади. Ёки (баъзиларнинг наздида) ҳамаср бўлган ёки йўлиққан, лекин ундан ҳадис эшитмаган шайхидан عن ёҳуд قال каби эшитишни эҳтимол қиладиган сийға билан ривоят қилади.

Ҳукми: У заиф ҳадисдир. Чунки у мунқатиънинг бир туридир. Агар узилиш борлиги аниқланса, унинг ҳукми мунқатиънинг ҳукми бўлиб қолади.

Мурсали хафий билан мудаллас ўртасидаги фарқ:

Юқорида айтилган таърифга биноан иккаласининг ўртасида нозик фарқ борлиги билинади. Масалан, тадлис ровийга хос бўлади. Бу ровий  ўзи учрашганлиги маълум бўлган шахсдан ҳадис ривоят қилади. Лекин ундан бирор ҳадисни эшитмаган бўлади. Ёки ундан ҳозирги ривоят қилаётган ҳадисдан бошқасини эшитган-у эшитганлигини ҳам, эшитмаганлигини ҳам эҳтимол қилувчи лафзлар билан ривоят қилган бўлади. Бу билан у гўёки ундан эшитганлигини хаёллантирмоқчи бўлади. 

Мурсали хафийга келсак, у ўзи ҳамаср, лекин учрашганлиги билинмаган шахсдан ривоят қилган ровийга хос бўлади. У ундан ҳадис эшитган бўлмоқлиги алоҳида масала. 

Мана шу иккаласини орасини фарқлашга Имом Шофеъий, Абу Бакр Баззор, Хатиб Бағдодий ва Хотиматул ҳуффоз бўлмиш Ибн Ҳажар Асқалонийлар ҳам юрганлар. 

Ибн Ҳажар Асқалоний айтади: Кимки тадлиснинг таърифига ҳамасрликни киритса, гарчи учрашмаса ҳам ҳамасрлик бор эди, деса, ўша инсон “мурсали хафий”ни “тадлис”нинг таърифига киритиши лозим. Аслида эса, тўғриси, иккаласининг орасини ажратишдир. 

Шайхул Ислом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ мудаллас билан мурсали хафий ўртасида юқорида айтилгандай фарқ бор, деб, тадлисда ровий билан шайхини ўртасидаги ҳамасрликни ўзгинасинимас, балки учрашганликни ҳам эътиборга олади. Орасидаги фарқга эса қуйидагича далил келтиради: Ҳадис илмининг аҳллари Абу Усмон Наҳдий, Қайс ибн Аби Ҳозим каби мухазраминларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятларини тадлиснинг эмас, мурсалнинг қабилидан, деб ҳисоблайдилар. 

Агар ҳамасрликнинг ўзгинаси билан тадлисда кифояланиладиган бўлса, ўша мухазраминлар мудаллис бўлиб кетади. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга аниқ ҳамаср бўлганлар. Лекин учрашган-учрашмаганлари номаълум. 

Ҳадис имомларининг бирортасидан шу мухазраминларлардан бирортасига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятларда тадлиснинг нисбатини бергани нақл қилинмаган. Бу эса ҳамасрликнинг ўзгинаси тадлисда эътиборга олиниши кифоя қилмаслигига далилдир.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

183 21:00 18.01.2021

Ҳадис илми: оҳод хабар бўйича муҳаддис ва жумҳур уламоларининг мазҳаби

213 18:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар умумул балво бўлган нарсаларда хабарни қабул қилиш шартлари

191 19:00 15.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни умумул балво бўлган нарсага солиштириш

162 21:40 14.01.2021

Ҳадис илми: Мухолиф хабарларни муфассал баён этиш

139 20:20 13.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни ақл тақозосига солиштириш

250 21:49 11.01.2021
« Орқага