(Давоми, боши бу ерда)
Мунқатиълик бўйича мазҳаблар ўртасини солиштириш
Мунқатиъликнинг ҳамма турлари муҳаддислар наздида мардуд заифдан ҳисобланади. Ҳанафий ва моликийлар наздида эса зоҳир мунқатиълик – мурсал ҳадис – ҳадиснинг саҳиҳлигига зарар қилмайди. Аммо ботин мунқатиълик зарар қилади.
Муҳаддислар наздида мурсал фақат тобеъинларникига хос. Аммо ҳанафийлар наздида мурсал муҳаққиқлар ихтиёр этганига кўра, учта аср аҳлларига хос. Бироқ бу мурсал мурсил сиқа бўлиши ва сиқалардан бошқалардан мурсал қилиш билан танилмаганлик шарти билан қабул қилинади.
Ожиз банда айтади: – Аллоҳ мағфират қилсин! – Ҳанафийларнинг мазҳаби Жассос ва Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳларнинг таржиҳ қилган гапларига кўра муҳаддислардан фарқлаганларнинг қавлига ўхшаб кетади. Улар фақат сиқадангина мурсал ривоят қилишга одатланган ровийнинг мурсалини мақбул, дейдилар. Сиқа бўлсин, заиф бўлсин, ҳар бир одамдан мурсал ривоят қилиб танилган инсоннинг мурсалини қабул қилмайдилар. Алоий мурсал борасида гапларнинг энг қувватлиси ва адолатлиси, деб эътиборга олган гап мана шудир. Бу иккисининг орасидаги фарқ Жассос билан муҳаддисларнинг гапларидир. Жассоснинг гапи мана бу: “Мурсал, модомики, ровий сиқалардан бошқасидан мурсал ривоят қилиш билан танилмаган бўлса, қабул қилинади”. Муҳаддисларнинг гапи эса қуйидаги: “Ровий фақат сиқадангина ривоят қилиши билинмагунча мурсални қабул қилишдан тўхтаб турилади”, деганларидир.
(Давоми бор).
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс