Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакий раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари (давоми)

224

(давоми, боши бу ерда)

Салаф солиҳларнинг амаллари ҳужжатлиги тўғрисида шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакий раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари (давоми)

Саҳоба ва тобеъинлардан иборат биринчи асрнинг салафлари ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилар, ўзлари унга амал қилишмас эди. Масалан, Ибн Аббос розияллоу анҳумо: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада ҳеч қандай хавф ва ёмғирсиз ҳам пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтон орасини жамладилар”, деган ҳадис ривоят қилган.

Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари чоғидаги намоз ҳадисини олайлик. Унда у зот Абу Бакр розияллоҳу анҳу одамларга намоз ўқиб беришини буюрганлар. Абу Бакр одамларга намоз бошлаган. У зот одамларга намоз ўқиб бераётганда ногоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Абу Бакрнинг ёнида намоз ўқийдилар. Одамлар Абу Бакрга иқтидо қилиб, у эса Набий алайҳиссаломга иқтидо қилиб намоз ўқишган. Натижада, имомлик икки таҳрима билан икки кишига бўлиб қолган. Ҳадис ана шунга далолат қилади. Аммо ҳадиснинг ровийлардан бирортаси – на саҳобалар ва на тобеъинлар унга амал қилишмаган.

Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қиёмда) ўнг қўлларини чап қўлларини устига қўйганлари ҳадиси. Бу қавма, яъни рукуъдан қайтиш ҳолатини ҳам ўз ичига олади. Лекин ҳеч бир салафда ўша ҳолатда қўлини қўйиб турганлиги асари йўқ. Демак, бу ҳолатда ҳадиснинг хилофига амал қилинган.

Яна “Нимагаки улгурсангиз, бас, ўқинглар! Ниманики бой берган бўлсангиз, уни қазосини ўтанглар”, ҳадиси ҳам шундай. Бу ҳадис имом билан рукуъ қила олмаган, бироқ икки сажда ва ташаҳҳудни топган кишини ҳам қамрайди. Бироқ шунга қарамай, ижмога кўра у имом билан ўқигани (ўша ракатнинг саждаси ва ташаҳҳуди)ни қазо қилади. Бу эса “улгурсангиз, бас, ўқинглар!” лафзининг умумийлигига хилоф.

Агар ҳадисларга назар қилсангиз, кўпинча салафлардан ҳадислар ривоят қилингани ва улардан ривоятлари хилофига амал қилганлари ҳам ривоят қилинганини кўрасиз. Вақтики, салафлар ўзлари хидоятланган ва ҳидоятга бошловчи бўлиб, биз динда уларга тақлид қилишга буюрилган зотлар бўлгач, уларнинг ривоятга хилоф амал қилишлари мазкур ривоятда иллат бор экани, шу сабабли унга амал қилишмаганига очиқ далил бўлади. Шунинг учун ҳам Ироқ имомлари ривоятлар ихтилофли бўлганда “Хойрул қурун” − яхши асрда яшаган саҳоба ва тобеъинларнинг уламоларидан иборат солиҳ салафларнинг амалларини ривоятни текшириш мезони қилиб олишган.

Бунга сабаб юқорида сизга тиловат қилинган оятлар ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Асҳобларим умматим учун омонатдордир” (Муслим ривоят қилган) ва “...Мен ва асҳобларим у узра бўлган нарсалардир...” ҳадисларига кўра келажак умматлар дин ва шариатда ўша зотларга тақлид қилишга буюрилган. Демак, уларнинг катта уламоларидан иборат жумҳурининг амали шаръий ҳужжатларнинг бирига айланади. Мана, умматнинг Рамазонда Қуръон ўқиши ва таровеҳ намозида уни хатм қилишига қаранг! Бу борада на Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва на у зотнинг даврларида саҳобалар амал қилганлару, у зот уни тақрир қилганлари ривоят қилинмаган. Бу иш фақатгина салафларнинг амали асосида собит бўлган.

Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишга ҳам қаранг. Набий соллаллҳу алайҳи васаллам дастлаб асҳоблар билан у намозни ўқиб, кейин тарк этганлар. Уларга жамоат билан ўқишга изн бермаганлар. Бу билан гўёки у насх қилинган. Шунингдек, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тарк этганларидан кейин у зотнинг даврларида саҳобалар ўзлари жамоат бўлиб ўқишгани маълум эмас. Агар шундай бўлганида, бу у зотдан тақрир бўларди. Балки таровеҳни жамоат билан ўқиш салафларниннг амали билангина собит бўлган экан.

Уларнинг амали шаръий ҳужжатдир. Фақиҳлар буни очиқ айтишган. Агар шуларни билиб олган бўлсангиз, сизга маълум бўладики, Ироқ имомларининг фиқҳи Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг таълимларига асосланган. Ироқликларнинг салафлари эса ана шу таълим узра бўлишган. Мазкур фиқҳ кўп ҳолларда Али ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳуларнинг фатволари ҳамда амалларига мувофиқ келади. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг фиқҳлари ҳам Ироқ фиқҳига жуда яқин.

Мана шу иккинчи ҳижрий асрнинг бошларида яшаган уламолардан иборат турли шаҳар имомларнинг йўли бўлган Ироқ ва Ҳижоз фиқҳидир. Иккинчи аср бу − соҳибига Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлгур ҳижратнинг иккинчи юз йиллигидир.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

181 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

201 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1436 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

748 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

252 09:00 02.03.2021
« Орқага