Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми:  Сиқанинг зиёдаси билан шоз орасидаги фарқ

832

(Давоми, боши бу ерда)

Сиқанинг зиёдаси билан шоз орасидаги фарқ

Маълумки, бу икки ишлардан бири тўғрисида гапирилса, иккинчисини ҳам зикр қилишга тўғри келади. Бу ҳақида бироз олдин ҳам “Шоз ва сиқанинг зиёдаси” мавзусида гап ўтди. Демак, булар ўртасидаги муносабат жуда мустаҳкам. Қачон ҳадиснинг ривояти муҳаддислар ва фақиҳлар наздида ўзларининг қоидаларига биноан таҳқиқ қилиб чиқилгандан кейин икки жамоа наздида мардуд ҳисобланган шозликдан саломат бўлса, “Сиқанинг зиёдалиги”га ўтиб кетилади. Уларга кўра бу мақбудир.

Икки мазҳаб истелоҳлари орасини таққослаш:

Ҳанафий ва муҳаддислар зиёдаликни бир неча шартлар билан қабул қиладилар.

А) Зиёдалик зиёда бўлмаганига зид келмаса;

Б) Эшитиш мажлиси ҳар хил бўлса;

В) Мажлис ҳолати номаълум бўлса;

Г) Хилоф келувчилар бу каби зиёдаликдан ғафлатда қолсалар.

Ҳанафий ва муҳаддислар зиёдаликни агар эшитиш мажлиси битта бўлса ёки хилоф келувчилар ўша зиёдаликдан ғафлатда қолишлари тасаввур қилинмайдиган даражада кўп бўлганларида  қабул қилмайдилар.

А) Зиёдаликда бир тур зидлик бўлса, зоҳир гап – буларнинг ўртаси муораза келди, дейилади. Ҳанафийлар таржиҳ қоидасини ишлатсалар, муҳаддислар саҳиҳ гапга кўра, уни қабул қилаверадилар.

Б) Сиқаларнинг исноддаги зиёдалиги мурсални мавсул қилиш ёки мавқуфни марфуъ қилиб зиёда қилиши ҳанафийлар наздида  мақбул. Уларнинг ўртасида мавсул ва мурсал орасида ўзаро зидлик асло йўқ. Чунки буларнинг наздида бу иккиси баробар. Аммо марфуъ ва мавқуф ҳадисга келсак, ҳанафийлар наздида ҳукм марфуъга берилади. Мавқуф ривоят эса марфуъ ривоятни таъкидловчи деб қаралади.

Муҳаддислар катта жамоаси (мурсал билан мавсул ўртасидаги) зиёдаликнинг мардуд эканини айтишган. Баъзилар эса таржиҳ қоидасини устун кўрганлар. Шунда ҳукм кўпроқ ривоят қилинганига ёки ҳофизроғига кўра бўлади.

В) Муҳаддислар наздида сиқаларнинг матндаги зиёдалиги мақбулдир, башарти бошқа сиқалар ривоятига тескари келмаса. Ҳанафийлар наздида эса бу зиёдалик мақбул бўлиб, ҳадиснинг махражи битта бўладими (битта саҳобадан тахриж қилинганми) ёки иккита бўладими (ҳар хил ровийдан тахриж қилинганми) фарқи йўқ. Лекин иккита бўлган вақтда ҳар икки ҳадисга амал қилинаверади. Бу билан ом хосланиб, мутлақ қайдланиб қолмайди.

(Давоми бор).
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми:  Санаддаги зиёдалик

231 19:21 20.09.2020

Ҳадис илми:  Сиқа ровийлар киритган зиёдаликларнинг ҳукми

460 14:00 18.09.2020

Ҳадис илми:  шайх Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг таълиқи

644 22:55 17.09.2020

Ҳадис илми:  Ибн Таймия ва Баҳрулулум Неъматуллоҳ Аъзамийнинг саҳиҳ ҳадисларга муносабати

921 18:20 16.09.2020

Ҳадис илми:  Оҳод хабар ҳақида ҳанафийлар йўли

338 12:52 13.09.2020
« Орқага