(Давоми, боши бу ерда)
Тадлиснинг ҳукми:
Тадлиснинг биринчи тури қаттиқ макруҳ[1]. Аксар уламолар уни айблашган. Сўнгра уламолардан бир жамоаси айтади: Тадлис билан танилган шахс, гарчи эшитганлигини аниқ қилиб айтган бўлса ҳам унда жарҳ топиилган ва ривояти рад этилган бўлиб қолади. Жумҳур уламолар юрган саҳиҳ йўл қуймидагичадир:
Сиқа мудаллис ровий ҳадисни эшитишни эҳтимол қилувчи عن، أنّ، قال каби лафзлар билан ривоят қилиб, эшитганлигини очиқлаштирмаган бўлса, мисол, سمعت وحدّثنا билан келтирмаган бўлса, бу ҳадис мурсалдир.
Энди, سمعت وحدّثنا каби эшитишни аниқ қилувчи лафз билан ривоят қилган хабари қабул қилинган, у билан ҳужжатланса бўладиган ҳадисдир. Бу Саҳиҳайн ва бошқасида ҳам келтириб ўтилган. Бу ҳукм бир марта тадлис қилган инсонда жорийдир. Саҳиҳайн ва шу каби китобларда мудаллислардан عن билан қилинган ривоятлар ровий бошқа бир тариқдан эшитганлигига ҳамл қилинади.
Аммо иккинчи қисмдаги тадлиснинг ҳукми макруҳлигидир. Чунки бунинг кароҳати биринчи қисмникидан кўра енгилроқ. Макруҳликнинг ўзи ҳам ундовчи сабабларига қараб ҳар хил бўлади. Буларнинг энг ёмони ундан ривоят қилинган ровий заиф бўлган пайтдагисидир. Шунда ровий ўша инсонни тадлис қилади. Ҳаттоки, унинг ривояти заифлардан қилинганлиги аниқ бўлмай қолади. Ёки у исми ва куняси мос келиб қолган сиқа ровийлардан бири, деб гумон қилинади[2].
Тадлисга ундовчи сабаб: Бунга ундовчи сабаб ҳадиси олинган ровий ёши кичкина ёки кейинроқ вафот этган ва ривоят қилаётган ровийдан пастроқ одам унга шерик бўлиб қолмоқлигидир. Баъзан шайхларни кўплигини ҳаёллантириш бунга ундовчи сабаб бўлади. Кўпинча, муҳаддис бундан толибнинг зийраклигини имтиҳон қилишни мақсад қилади.
(Давоми бор).
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс