Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Тўпламларга кирмаган саҳиҳ ривоятлар ҳам бор

573

(Давоми, боши бу ерда)

Икки шайх бор саҳиҳни қамраб олмаганлар. Ҳадисдан саҳиҳ бўлганларининг барчасини ривоят қилишни лозим тутмаганлар

Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Жомеъ китобимга фақат саҳиҳ бўлган ҳадисларни киритдим ҳамда китобим узайиб кетишидан хавф қилиб саҳиҳлардан бир қанчасини тарк қилдим”[1].

Муслим раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Менинг наздимдаги саҳиҳларнинг ҳаммасини шу китобга қўймаганман. Балки саҳиҳлигига уламолар ижмо қилганларинигина киритганман. Бу билан ўзининг наздида шу ҳадисларда ижмо қилинган саҳиҳнинг шартларини топган бўлсалар, шуни киритганман, демоқчилар. Лекин баъзиларнинг наздида ушбу китобнинг айрим ҳадисларида саҳиҳлик шартлари топилмаган”[2].

Булқиний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Имом Муслим уламолар ижмо қилган деганидан тўртта кишининг ижмосини ирода қилган. Улар: Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Маъийн, Усмон ибн Абу Шайба, Саъийд ибн Мансур Хуросонийлардир”[3].

Аллома Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “(Имом Муслимнинг уламолар ижмо қилган ҳадисларни киритдим, деганидан) мурод ровийлари сиқа дейилишида ихтилоф қилинмаган ҳадисларни эмас, балки ҳадиснинг матни ва иснодида сиқалар ихтилоф қилмаган ҳадислардир. Далили шуки, имом Муслимдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган إذا قرأ فأنصتوا – “Агар қироат қилса, жим туринглар”[4], деган ҳадис саҳиҳми, деб сўрашганида, у киши “Менинг наздимда саҳиҳ”, деган. Бўлмасам, нима учун бу китобга киритмадингиз, дейишганида, “Бу менинг наздимда саҳиҳ бўлган ҳар бир нарсани шу китобга киритганман, дегани эмас”, деб жавоб берган”[5].

(Давоми бор).
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс


[1] Ибн Салоҳ. Улумул ҳадис. -Б.31. Ироқий. Фатҳул муғийс. -Ж.1. -Б.17. Саховий. Фатҳул муғийс. -Ж.1. -Б.33. Нававий. Манҳалур ровий. -Б.123.

[2] Ибн Салоҳ. Улумул ҳадис. -Б.31. Санъоний. Тавзийҳул афкор. -Ж.1. -Б.54.

[3] Суютий. Тадрибур ровий. -Ж.1. -Б.98.

[4] Муслим. Саҳиҳ Муслим. 404-ҳадис. Абу Довуд. Сунани Абу Довуд. 604-ҳадис. Насоий. Сунани Насоий. -Ж.2. -Б.142. Бухорий. Саҳиҳ Бухорий. 266-ҳадис. Аҳмад. Муснади Аҳмад. 9438-ҳадис. Доруқутний. Сунани Доруқутний. -Ж.1. -Б.328.

[5] Нававий. Шарҳу Муслим. -Ж.1. -Б.16.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Агар шошмаса...

2269 08:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар оҳод хабар ақл тақозосига зид келишини икки шарт билан қайдлаганлар

190 22:15 12.01.2021

Ҳадис илми: Ижмони ҳужжат эканлигини инкор қилувчиларга раддия

270 21:05 09.01.2021

Ҳадис илми: Сукутий ижмо недир?

237 19:30 07.01.2021

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакийнинг қарашлари 

214 18:30 05.01.2021

Ҳадис илми: шайх Ҳайдар Ҳасанхон Тавнакий раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари (давоми)

194 20:40 04.01.2021
« Орқага