Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Уммат ижмога қарши келган ҳадисни рад этади

331

(давоми, боши бу ерда)

Уммат ижмога қарши келган ҳадисни рад этишга иттифоқ қилганлар

Имом Жассос раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аҳли илмдан ҳеч бири оҳод хабар ижмодан муқаддам эканлигини тўғри деб билмаганлар. Балки ижмо барчанинг наздида оҳод хабардан кўра афзалдир. Бунга оҳод хабар ижмо сабабли рад этилиши, ижмо эса оҳод хабар сабабли рад этилмаслиги далолат қилади. Демак, ижмода хато бўлиши жоиз эмас. Аммо оҳод хабарда хато бўлиши мумкин.

Ижмо агар хабарга мувофиқ келса, у шу хабарни саҳиҳ қилиб амал қилишни келтириб чиқаради. Хабарни ёлғиз ўзи амални вожиб қилолмайди. Демак, ижмо хабарни тўғри ва унинг йўллари-санадлари саҳиҳ эканлигини ҳукм қилувчига айланди. Масалан, оҳод хабарнинг муқобилида ижтиҳод қилиш дуруст. Лекин ижмо бир нарсага қарши чиққанда, бу борада ижтиҳод қилиш дуруст эмас. Шундай экан, ижмо оҳод хабарга фаръ бўлмоқлиги қандай қилиб дуруст бўлади. Ижмо оҳод хабарни саҳиҳ қила олади ва бунга эътироз йўқ. Шунингдек, ижмо раъй (қиёс)ни саҳиҳ қила олади, бунга ҳам эътироз йўқ. Иш шундай экан, Қуръоннинг зоҳирини уммат розилик ила қабул қилган хабар билан хослаш гарчи у оҳод тариқидан келган бўлса ҳам жоиз”.

Мисоли: “Ким Рамазоннинг охирги жумасида бир неча фарз намозларни ўтаса, у умри давомида етмиш йилгача қазо қилган намозларини ҳар бирини тўлдирувчидир”.

Татбиқ: Аллома Сибоъий айтади: “Бу масала уммат ижмо қилган “Қазо намознинг ўрнига ибодатлардан ҳеч бири ўтмайди”, деган гапга хилофдир”.

Аллома Муҳаммад Ажжож раҳимаҳуллоҳ айтади: “Али розияллоҳу анҳуга қилинган васиятни ёки у кишининг ҳалифаликларига қилинган васиятни айтиб келган ҳадисларнинг ҳаммаси саҳиҳ эмас, балки мавзудир. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин бирор кишини волий қилиб қолдирганига насс келмаганидан иборат уммат ижмо қилган нарсага хилофдир”.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

183 21:00 18.01.2021

Ҳадис илми: оҳод хабар бўйича муҳаддис ва жумҳур уламоларининг мазҳаби

213 18:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар умумул балво бўлган нарсаларда хабарни қабул қилиш шартлари

191 19:00 15.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни умумул балво бўлган нарсага солиштириш

161 21:40 14.01.2021

Ҳадис илми: Мухолиф хабарларни муфассал баён этиш

139 20:20 13.01.2021

Ҳадис илми: Ҳадисни ақл тақозосига солиштириш

249 21:49 11.01.2021
« Орқага