Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ҳадис саҳиҳ бўлса, албатта эргашиш лозимми? (30-қисм)

332

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(Давоми, боши мана бу ерда)

Учинчи фасл

Адашган жамоалар томонидан фиқҳий ёндашув ва далил келтириш манҳажининг нотўғри услуби

Демак, мазкур жамоалар ўз маслакларида китоб ва суннат ҳамда салафи солиҳларимизнинг ижмоъларига тобеъ эканликларини даъво қиладилар. Турган гапки бу жараён барча мусулмон уммати иттифоқ қилган масаладир. Улар буни амалга ошириш учун қуйидаги учта қоидани ишлаб чиқдилар:

1.  Шаръий далилларни ҳурматлаш, улуғлаш.

2.  Саҳиҳ суннат(ҳадиси шарифлар)ларга суяниш.

3.  Саҳобаи киромларнинг йўлига эргашиш. 

Мутаассиб жамоалар санаб ўтилган мазкур омилларни ижросини таъминлаш  учун яна бир қанча талабларни бажариш зарур деб ҳисоблайдилар.   Яъни бунинг учун ислом уммати саҳобаларнинг тутган йўлларига эргашиши, араб тилини яхши билиши, бир бобда (мавзуда) келган далиллар орасини жамлай олиши (ўзаро мувофиқлаштириш), ислом шариатининг ҳукмлари ортидан келадиган диний ва дунёвий манфаатлар (мақосиду шариат)ни яхши  билиши зарур деб ҳисоблайдилар. 

Аммо уларнинг мазкур усулий қоидалари нотўғри ёндашув бўлиб, қуйида уларни бирма-бир ўрганиб чиқамиз. Демак, улар айтган қоидалар қуйидагича:

1.  Шаръий далилларни ҳурматлаш, эъзозлаш. 

Маълумки, шаръий далилларни ҳурматлаш бошқа масала, улар асосида ҳукмларни ажратиб олиш яна бошқа масаладир. Чунки инсон гоҳида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ҳар қанча улуғлаб, уларга ташна бўлмасин, улар асосида шаръий ҳукмларни чиқариб олишга қодир бўлолмайди. Мусулмонлар ҳамма вақт оят-ҳадисларни улуғлаб келганлар. Аммо бу дегани ҳар бир мусулмон улар орқали мустақил ҳукм чиқариб олишга қодир дегани эмас-ку! 

Ҳа, биз ижтиҳод малакасига эга бўлмас эканмиз шаръий асосларни улуғлашимизнинг ўзи биз учун етарли эмасдир. Эҳтимол, мутаассиб жамоаларнинг  эътирозли фикрларига, мазҳаб уламолари томонидан айрим муайян далилларни қабул қилиниб бошқа айрим далилларни қабул қилинмаганлиги сабаб бўлгандир. Ёки мазҳаб уламолари айрим далилларни (асосли равишда) рад қилганлари учун ушбу жамоалар нодонларча гўёки мазҳаб алломаларини шаръий далилларни эъзозламаганликга йўймоқдалар. 

Тўғри, бундай ёндашув айрим масалаларда мазҳаб мужтаҳидлари томонидан содир бўлган. Аммо бу иш асло Китоб ва Суннатга енгил ёндашув туфайли содир бўлмаган. Аммо мужтаҳидлар суянган усул талаблари ва мустаҳкам илмий асос устига барпо қилинган хулосалари маълум бир сабаблар эътиборидан айрим далилларни рад қилиб, унинг муқобилига келган бошқа кучлироқ далилларни қабул қилишни тақозо қилар эди. Дарҳақиқат бу усул бугунги бидъат ва мутаассиб жамоаларининг тушуниши ҳам қийин бўлган ишдир. Чунки улар бу борада соғлом фикрга ҳам эга эмаслар. Зеро, улар фиқҳий мазҳабларга нисбатан совуққонлиги сабабли фиқҳий хулосалар қилиш малакасидан ҳам маҳрум бўлдилар. Мазкур малака эса аслий (бирламчи ) ва фаръий (иккиламчи) барча масалалар устида ўтказилган фиқҳий амалиётдан кейингина ҳосил бўлади.

2.  Саҳиҳ суннатгагина эргашиш.

Улар айтаётган мазкур қоидани рад қилиб шундай деймиз:

Юқорида айтиб ўтганимиздек, биргина ҳадиснинг саҳиҳлиги унга амал қилиш вожиб эканлигини тақозо қилмайди.

Гоҳида уламолар саҳиҳ ҳадислардан ҳам, улардаги кузатилган қарама-қаршилик сабабидан четланадилар. Бу худди саҳиҳ ҳадислар маъносидаги ёки ояти карима билан саҳиҳ ҳадис орасидаги қарама-қаршиликларга ўхшайди. Бундан ташқари гоҳида ҳадиси шарифларга амал қилиш чиройли бўлмайдиган яна бошқа сабаблар ҳам юзага келиши мумкин. Ана шу вақтда мужтаҳид олим ўзига етиб келган ҳадислар орасидан энг қувватлисини ажратиб олади. Бунинг мисоли ҳанафий уламолари наздида ҳамма умумий дуч келадиган, одатда сақланишнинг имкони бўлмаган мавзулардаги оҳод ҳадисларни, гарчи улар саҳиҳ бўлсалар-да  қабул қилинмаслигидир. Масалан эркак киши ўз жинсий аъзосини ушлаши билан таҳорат олиши кераклиги ҳақидаги ҳадиси шариф. Ушбу ҳадис оҳод йўл билан ривоят қилинган бўлиб ундан ҳукм олинмайди. Ваҳоланки, бу ҳадиси шариф  ҳам саҳиҳ ҳадисдир.

Ушбу ҳадиси шариф ҳақида уламоларимиз – агар эркак кишининг ўз жинсий аъзосини ушлаши таҳоратни синдирганида  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бу ҳолатни умматларига оммавий тарзда билдирган бўлар эдилар. Яъни бу ҳадиси шариф оҳод йўл билан ворид бўлмаган бўлар эди. Балки уни дастлабки ровийлари (саҳобалар) кўпчиликни ташкил қилган бўлар эдилар. Чунки мазкур ҳадиси шарифни тақозосига қарасак умматнинг жуда кўпчилигини намози ўзлари билмагани ҳолда бузилиб кетмайдими?  Айнан шунинг учун ҳам Қуръони карим тиловати, савдо-сотиқ, никоҳ, талоқ ва бошқа зарурий мавзулардаги ҳадиси шарифлар мутавотир даражада ривоят қилинмадими? Қайси масала саҳобалар орасида машҳур бўлмаса, демак, уни унутилган ёки мансух (амалдан қолдирилган) бўлган дейиш мумкин бўлади. 

Гоҳида мужтаҳидларни ҳадиси шарифларнинг хилофига амал қилганларини кўришимиз мумкин. Бунга имоми Моликни мисол қиламиз. У  буюк мужтаҳид раҳимаҳуллоҳ Мадинаи мунаввара шаҳрини, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келган шаҳар, масжидлари ҳам, равзалари ҳам шу ерда, саҳобалар, тобеинлар ва тобеинларга эргашган шарафли авлодлар ҳам шу ерда яшаган,  амалий суннати мутоҳҳаралари  ҳам айнан шу ерда қарор топди деган эътибордан у ерни бошқача кўрар эдилар. Имоми Молик раҳимаҳуллоҳ гарчи расулуллоҳнинг қовлий суннатларининг хилофига далиллар ворид бўлган бўлса ҳам, расулуллоҳни амалий суннатларини биринчи ўринга қўяр эдилар. Ҳолбуки, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  қовлий суннатлари ҳам у зотга бегона эмас эди. Ахир имоми Молик ўн минглаб ҳадиси шарифларни ёддан билар, бу борада уммон эдилар. Шундай бўлса-да у зот собит амалий суннатларни қовлий суннатлардан муқаддам қўйдилар. Чунки қовлий суннатнинг санади саҳиҳ бўлса ҳам, собит бўлган амалий суннат далилликда қовлий суннатдан кучлироқ, ривоят қилинишда аниқроқ ҳисобланади. Имоми Моликнинг фикрларича, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварадаги суннатларига амал қилиш энг саҳиҳ йўл ва энг тўғри ёндашув, энг тўғри ҳидоят эди. Имоми Молик суннати мутоҳҳарани, уни келтирган расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларини қандай эъзозлаганликлари, уларга қанчалар эргашганликлари тилларда достон бўлмаганми? Шунинг учун ҳам “Имоми Молик Мадинада бўлар экан, ҳеч ким фатво бермайди”  дейилган.  

Демак, айтиб ўтилган мавзуларда биргина саҳиҳ ҳадиснинг ўзиёқ амал қилишга етарли эмас. Айни масалада мутаассиб жамоаларнинг “биз ўз маслагимизда фақат саҳиҳ ҳадисларгагина эргашамиз” деган гаплари, муайян бир ёндашувлардан келиб чиқадиган ижтиҳод тизимини яхши тушунмаслиги  ва гўлликларининг маҳсулидир.

(Давоми бор)

(1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм) (18 қисм) (19 қисм) (20 қисм) (21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳид.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

799 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

760 20:20 02.12.2020

Британияда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

114 20:05 02.12.2020

Раҳбарлар ишга автомобилсиз келади ~ янги қонун тавсияси

638 19:30 02.12.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (35-қисм)

318 19:05 02.12.2020

Наманган вилоят бош имом-хатиби Тўрақўрғонда спортчилар билан учрашди

308 17:41 02.12.2020
« Орқага