Илм

Ҳадис ва фиқҳдан воз кечиб, Қуръонгагина итоат қилиш керак(ми?)

829

Саудиялик ёзувчи Абдурраҳмон Ал-Аҳдалнинг ёзган twиt’ларининг бир нечтасини ўқиб чиқдим. Фикрлари, қарашлари севгили Пайғамбаримиз ҳадисларини ишора ва талмиҳ билан тарк қилишга қаратилган экан. Яъни ҳадисни инкор қилиш фикрини ёқловчилардан экан. Севгили Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёллар ҳақидаги ҳадисларини шубҳа остига олиши, ҳадиснинг Қуръонга тескари келишини таъкидлаши унинг қандай фикрга эга эканини билдириб турибди.

Пайғамбарсиз Ислом лойиҳаси. Мусташриқлар мусулмонларни ихтилофга солиш, уларни ичкаридан парчалаш бўйича мутахассис ҳисобланади. Улар узоқ йиллар давомида Қуръони Карим борасида мусулмонларни ихтилофга солишга урундилар. Мусулмонларнинг қалби ва фикрида Қуръон борасида шубҳа ва саволлар тўғдиришга ҳаракат қилдилар. Аммо уринишларининг барчаси чиппакга чиқди. Раббоний уламоларимиз уларга энг муносиб тарзда илмий жавоблар беришди. Ҳатто уларнинг ўзларининг динлари борасида шундай раддиялар ёзишдики, мусташриқлар ҳанузгача уламоларимизга жавоб бера олмадилар. Христианлик борасида ёзилган Кайронавийнинг "Изҳорул-Ҳақ" китобини мисол тариқасида зикр қилишимиз мумкин.

Қуръони Карим борасида муваффақиятсизликга учраган мусташриқлар эътиборларини ҳадис ва фиқҳга қаратдилар.

Ҳадис борасидаги эътирозлар

Мусташриқлар ҳадис борасида қуйидаги фитнани ишлаб чиқишди: "Ҳадислар учинчи ҳижрий асрда муҳаддиси уламолар томонидан тўқиб чиқилди. Шу сабабдан Қуръони Каримга тўғри келмайди. Мусулмонлар ҳадисларни ташлаб фақатгина Қуръонга амал қилишлари керак." Бу мафкурани Инглиз қироличасининг содиқ зиёлиси ҳиндистонлик Сер Саййид Аҳмадхон (1817-1898) олға сурди. Маълумот ўрнида: Саййид Аҳмадхонга "Сер" унвонини мустамлакачи Инглиз қироличаси берган эди. Сер Аҳмадхон бу мафкурага садоқат билан хизмат қилди ва мустамлакачи инглизлар уни ҳар томонлама қўллаб қувватладилар. Натижада "Қуръонийлар" оқими шаклланиб улгирди. Ҳиндистон уламолари бу оқимга муносиб илмий жавоблар, раддиялар бердилар. Натижада Ҳиндистон тупроғида бу оқим муваффақиятсизликка юз тутиш ёқасига келиб қолди. Аммо Ислом дини душманлари бу оқимни бошқа мусулмон диёрларига экспорт қилишда давом этмоқда. Ҳозирда бу мафкура Туркияда авжига чиқаётганини кузатиш мумкин.

Фиқҳ борасида эътирозлар

Мусташриқлар фиқҳ борасида қуйидаги фитнани ўйлаб топишди: "Мусулмонларнинг Қуръон ва ҳадиси турганда нега мужтаҳид имомларига эргашиши керак экан. Улар Қуръон ва ҳадисларга эргашсинлар. Мужтаҳид имомларининг мазҳабларини тарк қилсинлар." Бу фитнани олға сурувчи мусташриқ Шахт (Жосепҳ СЧАЧТ 1902-1969 ) ҳисобланади. Бу фитна мусулмонларни қанчалик тафриқа ва ихтилофга солишини мустамлакачилар жуда яхҳси билишар эди. Шу сабабдан мужтаҳид имомларнинг мазҳабларини инкор қилиш мафкурасини ҳар томонлама қўллаб қувватладилар. Бу мафкуранинг тажриба майдони ҳам "Қуръоний" мафкураси каби Ҳиндистон бўлди. Шиаларнинг зайдий оқимидан таъсирланган олим Сиддиқ Ҳасан Хон Қаннужий (1832-1890) бу мафкурани ривожлантирш учун мустамлакачилар томонидан кашф қилинади. Мазҳабларни инкор қилиш мафкураси – мазҳабсизликни сиёсий ва моддий томондан қўллаб қувватлаш мақсадида мустамлакачи ингилизлар Сиддиқ Ҳасан Хонни мустамлакада бўлган Бопҳал штати қироличаси Шоҳ Жаҳон Бегим билан уйланишини таъминлашади (1871). Бопҳал штати қироличаси Бегим умр йўлдоши Сиддиқ Ҳасан Хонга йиллик 75000 рупия ойлик таъминлайди. Натижада Бопҳалда янги мафкура – мазҳабларни инкор қилиш мафкураси тезлик билан ривожланади. Сиққид Ҳасан Хон бу мафкурани қўллаш мақсадида кўплаб киотблар ёзади ва китобларини биргина Ҳиндистонда эмас, балки Ислом илмий марказлари бўлган Қоҳира ва Истанбул каби катта шаҳарларда ҳам нашр қилдилади. Ҳадисга амал қиламиз деган шиор билан мазҳабларни инкор қилиш мафкураси мустамлакачи Ингилизларнинг дастаги билан Ислом дунёсига тарқала бошлайди. Ҳиндистон диёрида муваффақиятсизликга юз тутиш арафасида бўлса ҳам, аммо ҳадис илми борасида заиф бўлган мусулмонлар диёрида мазҳабсизлик ривожланиб кетди.

Бу икки мафкуранинг ўзаро бир бўлган томонлари бор:

1.  "Қуръонийлар" ҳам, "Ғайри муқаллидлар" ҳам мустамлакачи инглизлар томонидан асос солинди ва моддий ҳамда сиёсий дастакланди.

2.  "Қуръонийлар" ҳам, "Ғайри муқаллидлар" ҳам ўзларини "Аҳли Қуръон" ва "Аҳли Ҳадис" деб атайдилар.

3.  "Аҳли Қуръон" мафкурасидагилар "Қуръонга амал қилишимиз керак", деган шиор билан ҳадисларни инкор қилишади. Ҳудди шундай "Аҳли Ҳадис" мафкурасидагилар "ҳадисга амал қилишимиз керак", деган шиор билан мазҳабларни инкор қиладилар.

4.  Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати авжига чиққанда "Аҳли Қуръон" ва "Аҳли Ҳадис" мафкурасидагилар Ингилизларга итоат қилишимиз керак, деган фатвони олға сургандирлар.

Яқин-яқингача мазҳабсизлик мафкураси Саудия ҳукуматининг давлат мафкураси даражасида эди. Бутун дунёга тарқатиш учун барча имкониятларни муҳайё қилаётган эди. Саудиядаги университетлар ушбу мафкура асосида дарс ўқитиб, суҳбу фикрни тарқатувчи мутахассисларни етиштириб чақараётган эди. Бунга далил сифатида валиаҳд ибн Салмоннинг эътирофини, Шайх Оизнинг кечирим сўраганини келтириш мумкин. Саудияда бўлаётган энг сўнгги ўзгаришлар барчани ҳайратга солар экан, ҳадис ва фиқҳни очиқ тарзда инкор қилишга журъат қилиниши навбатдаги фитнадан дарак бермоқда.

Аллоҳ таоло бу фитнанинг олдини олсин.

Сўнги сўз ўрнида

Саудия ўз эътирофи билан бизнинг диёрда салафийлик мафкурасини ғарбдаги дўстлари кўрсатмаси билан 1970 йилларда ёйишга киришган экан. Буни Ибн Салмоннинг ўзи айтиб қўйди. Сўнги йилда эса "Қуръонийлик" оқим ҳам аста-секин кириб келмоқда. Салафийлик оқими халқимизга жуда қиматга тушди. Ҳали ҳам бу оқимнинг жабрини тортмоқдамиз. Ҳали бу оқимдан тўлиқ қутилмасдан туриб, бундан ҳам катта фитна секин-аста ёйилмоқда. Илм аҳли бўлган мутахассисларимиз бунга муносиб илмий жавобларни беришлари кунимизнинг долзарб мавзусидир. Қолаверса, динимизни илмий жиҳатдан ҳимоя қила оладиган ёш мутахассисларни етиштириб чиқариш ҳам керак. Ҳиндистон, Миср ва бошқа давлатларда бу мавзуда ёзилган илмий асарларни таржима қилиб, халқимизга тезроқ етказиш керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад Ғаззолий сайловлар ҳақида

519 08:20 22.01.2020

Беруний жон таслим қилиш вақтида ҳам дарс олган.

693 12:00 21.01.2020

“Мадрасада ўқидиму... илмим йўқ!”

1840 10:24 20.01.2020

Эркак кишининг энг шарафли уч хислати

2652 07:45 18.01.2020

Дарс муҳимми, қарз муҳимми?!

952 19:40 17.01.2020

Ҳикмат аҳли роҳатда

472 09:00 15.01.2020
« Орқага