«Ҳадийда Ямандаги вабонинг марказидир»

20:47 02.10.2018 240

"Save the children" ташкилоти берган хабарга кўра, Яманнинг Ҳадийда вилоятида уруш бошланганидан бери вабо чалинганлар сони тақрибан 3 баробарга ошган.

Ташкилот томонидан Яманда ёрдам кўрсатилаётган шифохоналарда вабога чалиниш ҳолати 170 фоизга ошгани ҳақида хабар берилган. Бу кўрсаткич июнь ойида 497 киши бўлган бўлса, августга келиб 1342 кишига етган.

Британиянинг мазкур ташкилоти ушбу ўсишни Ҳадийдада ҳукумат ва ҳусий орасидаги урушнинг бошланиши билан боғлайди ва Ҳадийдани Ямандаги урушнинг эпицентри, деб сифатлайди.

Save the children ташкилоти томондан берилган маълумотга кўра, вабо билан оғринганларнинг 30 фоизи 5 ёшгача бўлган болалар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, ташкилот Яманда 100 минг бола ёмон озиқланиши ва бу уларнинг вабога янаям кўпроқ чалинишларига замин ҳозирлашидан хавотирда эканини билдирди.

Кеча душанба куни БМТнинг гуманитар ишлар бўйича идораси 2017 йил апрелдан 2018 йил сентябргача Яманда 4551 киши вабодан вафот этгани ва 1,2 миллион киши вабо чалинишда шубҳаланиб рўйхатга олингани ҳақида маълумот берди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!