Янгиликлар

Ҳафта дайжести: Дунё янгиликлари

416

«Тиб қонунлари»нинг ирландча таржимаси топилди

“Тиб қонунлари”нинг ирландча таржимасида бурун ва умуртқа физиологияси ҳақида сўз юритилган. Қўлёзманинг эгалари унинг сканердан ўтказилишига розилик билдирди...

 

Қурғоқчиликдан қийналаётган шаҳарга мусулмонлар ёрдам берди

Muslim Aid Australia Квинсленд штатидаги қурғоқчиликка қарши кураш ишларини ўтган йили бошлаган ва Гундивинди шаҳри аҳолисига ёрдам қўлини узатган эди.

 

Туркия қамоқхоналарида сақланаётган ИШИДчилар ватанига қайтариб юборилади

Куни кеча Туркия президентининг матбуот котиби Фахриддин Олтун жангарилардан 20 нафари Германия фуқаролари эканини ва улар ўз юртига юборилишини билдирган эди.

 

Ироқлик намойишчилар Эрон консулхонасига ҳужум қилди

Ироқдаги намойишлар 1 октябрь куни коррупция, ишсизлик ва давлат хизматларининг яхши кўрсатилмаётганига норозилик сифатида бошланган эди.

 

“Трамп сурияликларнинг нефтини эгаллаб олмоқчи”

28 октябрь куни Ироқдан 170 та транспорт воситасидан иборат америкалик ҳарбийлар карвони келган. 

 

“Исроиллик полициячи фаластинлик одамни кўнгилхушлик учун отган”

Полициячи аввалига арабчалаб “Кет!” дейди ва 20 сония кейин фаластинликка ўқ узади. Елкасидан яралаланган фаластинлик бақирганча ерга йиқилади.

 

Яман ҳукумати айирмачилар билан келишув имзолади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон сешанба куни Яман ҳукумати ва Жануб ўтиш кенгаши айирмачилари ўртасида тинчлик келишуви имзоланганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда...

 

Тожикистонда қуролли гуруҳ чегарачиларга ҳужум қилди: қурбонлар бор

Тожикистон куч тузилмаларининг операцияси натижасида қуролли гуруҳнинг 15 аъзоси ва уларга тегишли бўлган 4 автомобиль йўқ қилинган. Гуруҳнинг 4 аъзоси қўлга олинган..

 

Помпео: «Хитойнинг уйғурларга зулмидан хавотирдамиз»

Помпеонинг сўзларига кўра, чет эллардаги уйғур фаоллари Шарқий Туркистондаги зулм ҳақида гапиришгани учун Хитойда қолган оилалари босимга учраётганини маълум қилди...

 

Твиттернинг собиқ ходимлари Саудия Арабистонига жосусликда айбланяпти

Твиттер вакиллари АҚШ адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюросига жосусликда гумон қилинаётганларни аниқлагани учун миннатдорчилик билдирди...

 

Хитой исломий обида ва масжидларни вайрон қилмоқда

Бугун Хитой ичидан маълумот олишнинг имкони йўқ, дейди тадқиқотчилар. Ҳисоботдаги маълумотлар хорижга чиқиб кетган уйғурлар билан ўтказилган суҳбатлар, амалдаги тазйиқ сиёсати бошланмасдан аввал ўтказилган тадқиқотлар ҳамда “Google” харитаси орқали олинган тасвирлар ёрдамида тўпланган...

 

Ироқдаги норозилик намойишлари 6 млрд долларга тушди

Ҳукумат Ироқ жанубида намойишчилар нефть компанияларини нишонга олганини ва йўлларни ёпиб қўйганини хавотирли ҳолат деб баҳолаб, портларга ва нефть компанияларига ҳужум қилинишига асло йўл қўйилмаслигини билдирди...

 

“Афғонистондан Тожикистонга ИШИДчилар ўтмаган”

Тожик-ўзбек чегараси яқинидаги “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилган 20 нафар ниқобли киши ИШИД жангарилари бўлганини Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди.

 

Ҳиндистонда қизалоқлар тириклай кўмилмоқда...

Ҳиндистонда қизларга иқтисодий юк сифатида қаралади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, анъанавий равишда ўғил фарзанднинг юксак қадрланиши оқибатида миллионлаб қиз чақалоқларнинг она қорнида ёки туғилганидан кейин ўлдирилган...

 

Қуръони каримнинг лотин тилидаги қадимий таржимаси намойиш этилди

ХVI асрга келиб ушбу таржимага асосланиб лотин тилидаги дастлабки Қуръони каримнинг таржимаси чоп этилган...

 

БМТ: Мурсининг ўлими ортида Миср ҳукумати бўлиши мумкин

БМТ экспертлари Мисрдаги минглаб маҳбуслар ҳам ўта оғир шароитларда сақланаётганини, уларнинг саломатлиги ва ҳаёти хавф остида эканини маълум қилди...

 

 «Бобур» масжидининг ўрнида ҳинд ибодатхонаси қуриладиган бўлди

Масжиднинг бузиб ташланиши 2 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган тартибсизликларни келтириб чиқарган эди...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

308 18:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Таҳлилий мақолалар

266 15:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Жаҳон янгиликлари

321 10:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

411 18:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

400 16:00 10.11.2019
« Орқага