Янгиликлар

Ҳафта дайжести: Таҳлилий хабарлар

364

"Ғарбда Исломни кўрдим…", "Ўзбек тили давлат тили (эмас)" ва шу каби ҳафтанинг долзарб таҳлилий хабарлари

 

Ғарбда Исломни кўрдим…

Куни кеча интернет тармоғидаги бир хабарга кўзим тушиб қолди. АҚШнинг кичикроқ бир шаҳрида истиқомат қилувчи аёл – Жонсон хоним фарзандларини очликдан сақлаб қолиш учун жиноятга қўл уради, супермаркетдан тухум ўғирлайди. Буни супермаркет ходими пайқаб қолиб, дарҳол полиция чақиради. Лекин...

 

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Тил ҳақида ҳарчанд гапирилса ҳам, мақолалар ёзилиб, телевизорда муҳокамалар қилинса ҳам, кўзланган мақсад ҳосил бўлмаётганининг сабабларидан бири ‒ халқимиз руҳиятида ўзликни англаш, она тилини севиш етишмаётгани бўлса, ажаб эмас. Яшириб нима қиламиз, ўзбек тилида гаплашишни ўзига эп кўрмайдиган ўзбексимон олифталар қанча. Буларнинг барчаси одамларда миллий ғурур, ўзлик туйғуси емирилганидан дарак беради.

 

Ҳурматдан нафратга

Диёрларимиз мустамлака бўлишидан олдинги ва кейинги даврни қиёслайдиган бўлсак, энг ҳурматли атамаларимиз, номларимиз мустамлакадан кейин энг жирканча ёҳуд нафратланиладиган ҳолатга келиб қолди. Бунинг бошида ўша мустамлакачиларимиз тургани барчамизга маълум. Мисол учун...

 

 «Катталарга осон эмас экан...»

Яқинда бир иш важидан «Хотин-қизлар» қўмитаси қабулида бир ярим соат ўтиришимга тўғри келиб қолди. Бир ярим соат, бир ярим мингта муаммони эшитдим. Бу жойга келган аёллар томонидан шундай муаммолар айтилаяптики. Муаммоларни баъзиларини боши ҳам, охири ҳам йўқ.

 

Нега эгилиб турамиз? Қачонгача?

Қадди ғоз, кўзга тик қарай олган шахсни онасидан сўкиш қийин, вақтини ва молини осонликча тортиб ололмайсиз. Лекин инсонни бутун умр хизматкор, айбдор, маҳбус хатти ҳаракатига кўниктирса, у билан ҳар нарса қилиш мумкин...

 

Миллат нималар билан банд?

Агар биз шу зайлда кўнгилочар шоуларни кўпайтираверсак, ким илм олади? Ким миллатга ёрдам беради?! Қачон бизнинг диёрлардан ёки мусулмон оламидан олим ва олималар чиқади?!

 

Бирлашган фарқли миллатлар

Бугун дунёнинг деярли ҳар бир қитъасида урушлардан тортиб ижтимоий тартибсизликларга қадар бўлган нотинчликлар ҳукмрон. Мисол учун, менинг она ватаним Африкадаги ҳам иқтисодий ва экологик танглик бугун Европадаги миграция инқирозини келтириб чиқармоқда.

 

Курдистон орзуси

ХХ аср бошларида Европанинг етакчи мамлакатлари усмонийлар салтанати ҳудудида курдлар учун алоҳида давлат барпо этишни режалаштирган эди, бироқ бу режалигича қолиб кетди. Туркия ва Суриядаги курдлар ҳам Ироқдаги миллатдошлари сингари автономияга эга бўлишни истайди...

 

 «Авторитет»га эҳтиёж ёхуд раҳнамолар замони(ми?)

Кейинги ҳолатни ўзини иккига бўлиш мумкин – эргашишга, намуна олишга арзийдиган шахслар ва ясалган “авторитет”лар. Ёмони “авторитет” ясаб олиш бўлса керак. Шунисига алоҳида тўхталамиз...

 

Жалолиддин Мангуберди ким эди?

Одамлар узоқ вақт унинг ўлимига ишонишмаган ҳам. Кўп йиллар давомида Хоразмшоҳ тирик эканлиги ҳақида миш-мишлар мўғулларни ваҳимага солган.

 

 

Сингапур компанияси «Ҳалол» стандарти асосида йирик инвестиция киритади

“Ҳалол” сертификати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларига товуқ маҳсулотлари етказиб бераётган, ўзининг махсус товуқ наслларига эга Haebara компаниясининг тажрибасидан фойдаланган ҳолда, вилоят товуқчилик соҳаси маҳсулотларини экспортга кенг йўналтириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

 

Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тегишли расмий телеграм каналида эълон қилинган қуйидаги мақолада дунёвий давлатда диннинг ўрни ҳақида сўз юритилган. Ушбу мақоладаги фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Биз дунёвий давлат тушунчасини тўғри англаймизми? Дин ва давлат муносабатлари қандай бўлиши керак? Мақола шу ҳақда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

332 17:00 18.11.2019

Ҳокимларни тайинлаш маъқулми ёки сайлаш?

390 16:03 18.11.2019

Ҳафта дайжести: Таҳлилий мақолалар

202 15:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

321 18:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

305 10:00 03.11.2019
« Орқага