Таҳлил

Ҳафта дайжести: Таҳлилий мақолалар

271

 «Билмайин босдим тиканни...» ёхуд Саудия Арабистонидаги бангладешлик аёллар қисмати

Бангладешда меҳнат муҳожирлари билан ишлайдиган нодавлат ташкилоти – БРАC тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йили жами 1335 аёл ишчи ноинсоний иш шароитлари туфайли Саудия Арабистонини тарк этган...

 

Парижда исломофобияга қарши юриш: «Бизга ёрлиқ ёпиштирилишидан чарчадик»

Жамоатчилик фикрини ўрганиш миллий институти маълумотига кўра, франциялик мусулмонларнинг 40 фоиздан ортиғи ҳаётларида камида бир марта тоқатсизликка ва камситишга учраган...

 

Набавий Масжид: Мусулмонларнинг Ер юзидаги иккинчи муқаддас масжидига барпо этилганидан 1440 йил ўтиб саёҳат

Милодий 632 йили Пайғамбаримизнинг уйига қўшни қилиб қурилган масжид 1441 йил мобайнида кўплаб қайта қуриш ва кенгайтиришларга юз тутган. Набавий Масжид тарихидаги энг йирик қайта қуриш Саудия Арабистони Подшоҳи Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг фармони билан бошланган ва ҳамон давом этмоқда...

 

Яҳудийларнинг попугини пасайтириб қўйган шайх...

Босиб олинган Фаластиндан конференцияга келган ва Шаъровийнинг илмий салоҳиятини билган яҳудий ахборлари у киши билан баҳс-мунозарага чорлаган. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бу таклифга рози бўладилар...

 

Чўчқа ва қўй гибридидан яратилган қўй гўшти Ўзбекистонга келди деган хабарлар ростми?

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқдаги бир гуруҳда танишим бир видеони ташлаб мутахассис сифатида фикримни сўради. Қисқагина видеода қанақадир ярмаркага олиб чиқилган Белтекс қўй зоти кўрсатилган, видео ортида гапираётган киши эса “бу қанақа қўй бўлди, қўй билан чўчқани чатиштириб яратилганми” қабилида гап айтган...

 

Рақобатсиз капитализм Европада нималарга олиб келди?

Аммо Собиқ Иттифоқ қулаб, ниҳоят социализм таҳдиди бартараф этилиб, капитализмнинг мутлақ ғалабаси нишонланар экан, капиталистик элита ишчиларга муқаддам тақдим этилган имтиёзларни қайтариб ола бошлади. Энди улар Коммунистик партиялар хавфи ва ғалабасидан чўчимай қўйганди. Тенгсизликлар авжига чиқди, кимдир ўта бой, кимдир эса ўта қашшоқлигича қолиб кетаверди...

 

«Айтсам – ўлдирурлар, айтмасам – ўлам...» ёхуд Карим Баҳриев 20 йил аввал нима деганди?

Ай, биродарлар, алдаб-авраб, ёлғон-яшиқ гапириб, тилёғламалик қилиб кун кўриш яшашнинг бир йўли бўлса, тўғрилик ҳам - яшашнинг йўлидир. Мен – ҳақман, деёлмайман. Менга эргашинглар, деб эса умуман айтмадим. Аммо менга ўзлигимни таниш, ўз билганимча яшаш имконини қолдиринглар.

 

«Адолат» яна адолат талаб қилди!

Ўзбекистон “Адолат” СДП бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 13-моддасидаги “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган меъёрга зид, деб ҳисоблайди...

 

Номзодингиз соқов эмасми?! (Сиёсий партиялар раҳбарларига очиқ хат)

Дунёда номигагина ташкил этилган, номигагина фаолият кўрсатадиган, амалда бир шахс ёки бир тўда шахслар гуруҳи манфаати учун хизмат қиладиган қўғирчоқ партиялар ҳам, парламентлар ҳам йўқ эмас. Мен бизнинг партияларимиз ҳам, парламентимиз ҳам шулар сафига қўшилиб қолишини истамайман...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

317 18:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Жаҳон янгиликлари

326 10:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

426 18:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

407 16:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Дунё янгиликлари

423 14:00 10.11.2019
« Орқага