Янгиликлар

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

305

Соқол қўйган йигитни мазах қилган ИИБ ходими ишдан бўшатилди

Текширув жараёнида Х.Нормуродов фуқаро Ф.Ахадовни исмини билмаганлиги сабабли, унинг соқол қўйиб олганлиги учун унга нисбатан «соқолтой» деб мурожаат қилганлиги, диний эътиқоди бўйича таҳқирлаш мазмунида бирор бир гап айтмаганлиги, фуқаро Ф.Аҳадов ҳам буни тасдиқлаётганлиги аниқланган.

 

Масжид очиб беришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан, фуқаро Д.Р.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Бир миллион доллар эвазига Бош вазир ва ҳокимнинг имзосини қалбакилаштирганлар ким?

2019 йилнинг 23 октябр куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ушбу жиноий ишни содир этган беш нафар айбдорга: Тимурхўжа Жавдатхўжаев, Камолиддин Ахмедов, Абдушукур Абдукаримов, Саид Тўхтаев , Мирсаттор Раджабовга нисбатан ҳукм ўқилди.

 

Ўзбекистон ҳудудидан топилган қадимий Қуръон китоби реставрация қилинмоқда

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамкорликгида мазкур қўлёзма саҳифаларини реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнга Франциянинг Лувр музейи реставратор мутахассислари жалб қилинган.

 

Арабистондан туя гўшти келтирилади

Араб инвесторларининг фикрига кўра, туя етиштириш нафақат фойда келтирадиган соҳа ҳисобланади, балки аҳолини арзон нархларда сифатли гўшт билан таъминлашнинг йўлларидан биридир.

 

Ўзбекистон ва Афғонистон олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиради

Жумладан, мазкур қарор асосида ташкил этилган Марказга АИР томонидан Афғонистон ёшларининг янги гуруҳини юбориш, улар таҳсил оладиган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари масалаларида келишиб олинди.

 

Сайлов -2019: эртанги парламент халққа қандай наф келтиради?

Одамлар учун эса қайси сиёсий партия ютиб чиқиши эмас, балки ПАРЛАМЕНТ УЛАР УЧУН ВА УЛАРНИНГ КУНЛИК ТУРМУШИДА ҚАНДАЙ ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ҚИЛА ОЛИШИ муҳимдир. Парламентга сайланадиган 150 нафар янги депутатнинг бирламчи вазифаси ҳам айнан юқоридаги оддий саволга жавоб топишдан иборат. Янги депутатлар учун ижобий янгилик шундаки, улар мазкур саволга жавоб топиш учун узоққа бормай, ўзлари вакил бўлган халққа ва Ўзбекистон Конституциясига мурожаат қилишлари кифоя...

 

Қирғизистон Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари импортини тақиқламоқчи

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистоннинг тегишли давлат ташкилотларига ўзбек товарларини республикага олиб киришга вақтинча тақиқ жорий этилиши ҳақида огоҳлантирувчи хат юборган...

 

Блогер: «Куз келса, сарсон бўлавераётган «Ўзбеккўмир»нинг халққа фойдаси борми?»

Айтишларича, ҳукуматнинг янги қарори билан “Ўзбеккўмир” яна ишончли бошқарувга бериладиган бўлибди. Бу гал Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Экибастуз шаҳрида 2018 йил 22 январда рўйхатдан ўтган, мақоми кичик корхона бўлган, «Горные работы» компаниясининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси ушбу бахтга сазовор бўлди...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳафта дайжести: Таҳлилий мақолалар

262 15:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Жаҳон янгиликлари

319 10:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

403 18:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

399 16:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Дунё янгиликлари

411 14:00 10.11.2019
« Орқага